Ўйлаб кўрдингизми? 2018 йил 4 июль куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қиларкин?

0

 

 

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

4 июль куни шахсий ҳаётингизда нимаики содир бўлса, фақат парда ортида бўлади. Аниқроғи, экстремал ҳолатлар юзага келиши мумкинки, қандай йўл тутишни, бу вазиятдан қандай чиқиб кетишни билмай лол бўласиз. Шунда қалбингиз ёрдамга келади. Агар унга қулоқ тутсангиз, дар қўймайди. Ташқи кўринишингизни яхшилаш учун қилинажак барча ҳаракатлар бугун муваффақиятли кечади. Бу масалада мутахассисларга мурожаат этсангиз, яна яхши. Молиявий соҳада бугун муаммоларга дуч келмайсиз.

 

 

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

 

Шахсий ҳаётингизда бугун куннинг биринчи ярмида ёқимли танаффуслар юзага келиши кутилади. Сизга худонинг ўзи шу масалада ёрдам бериши аниқ. Муҳаббатда ҳам жуфтингиз ва бўлғуси жуфтингиз билан кечадиган ўзаро муносабатларда ижобий тарафга ўзгариш сезила бошлайди. Кун давомида қачонлардир ишқий саргузаштларни баҳам кўрган инсон билан учрашиб қолишингиз мумкин. Кечқурун илож топсангиз, бассейнда чўмилинг. Саломатликка чўмилишнинг жуда фойдаси кўп бўлади.

 

 

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)

 

4 июль куни бир жойда ўтириб, худодан сўрашингиз умуман нотўғри. Ҳаракатда бўлишингиз лозим. Фақат ҳаракатгина сизга ўзингиз истаган эзгуликларни ҳадя эта олади. Ҳали оила қуришга улгурмаганларнинг айримлари куннинг иккинчи ярмида бўлғуси жуфтини учратиши эҳтимолдан холи эмас. Кечқурун кимдир сизга моддий жиҳатдан ёрдам кўрсатиши кутилмоқда. Демак, сиз иш ёки ўқишдан кейин дўкон айланиб ёқимли харидлар қилиш имконига эга бўласиз.

 

 

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)

 

Кунингиз осуда ва атрофдагилар билан аҳилликда кечиши ҳақиқатга яқин. Кун бўйи ишда ҳам, шахсий ҳаётда ҳам ўта қизиқарли ҳодисаларга гувоҳ бўласиз. Ишда ҳамкасблар олқиши ҳам сизники бўлиши кутилади. Фақат бефойда ишларга қўл уриб беҳуда вақт кетказмасангиз бас. Муҳаббатда сизга бардош ва сергаклик зарур бўлади. Қандай йўл билан бўлмасин, жуфтингиз ё бўлғуси жуфтингизга қалбингиздаги туйғулар ҳақиқийлигини яна бир бор исботлашингиз лозим. Ўзингизни турли юқумли хасталикларга чалинишдан эҳтиёт қилинг.

 

 

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

 

4 июль арслон буржи вакиллари учун афсонавий кечади. Сиз келажакда мавқеингиз ошиши учун тиргак вазифасини ўтовчи оммавий тадбирда иштирок этишингиз мумкин. Бу тадбир сизга бир олам завқ бағишласа ажаб эмас. Лекин яқин дўстлар билан муносабатларингизда совуққонлик кўзга ташланиши мумкин. Ҳадеганда бир-бирингизни тўғри тушуна олмай қийналасиз. Кечки пайт сиздан қарз олганлар қарзини қайтаради ва кўрибсизки яна оилавий хазинангиз пулга тўлади. Муборак бўлсин!

 

 

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

 

Ишхонадаги обрўйингизга обрў қўшувчи ишларни амалга оширишингиз кутилади. Обрўйингиз нафақат раҳбарлар ва ҳамкасблар қаршисида, балки қариндошлар олдида ҳам бир поғона юқори кўтарилганига гувоҳ бўласиз. Атрофдагилар сизга ўхшашни, сиз каби ишлашни орзу қила бошлаганларига амин бўласиз. Молиявий масалада тежамкорликнинг этагидан маҳкам тутиб олишингиз шарт эмас. Бугун худойимнинг ўзи сизга ғойибдан ризқ ато этай деб турибди иншооллоҳ. Сурункали хасталикка йўлиққан бўлсангиз, кун тиғида кўп қолиб кетмаслигингиз тавсия этилади.

 

 

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

 

4 июль куни бирпасгина жажжи болакайга айланиб турсангиз ҳам ҳеч ким айб қилмасди. Чунки кайфиятингизда шундай манзара намоён бўлиши мумкин. Қаердандир олислардан меҳр кута бошлайсиз. Ҳамма сизни алқашини, олқишлашини орзулайсиз. Орзуга айб йўқ. Аммо болаликка қайтиш саробдан бўлак нарса эмас. Яқинларингиз сизга бажонидил меҳр ва эътибор кўрсатишга тайёр туришибди. Бунинг учун болага айланишингиз шарт эмас. Анчадан бери қалин дўст ҳисобланган инсон кечқурун моддий тарафдан кўмак бериши мумкин.

 

 

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

 

Эрталабданоқ кайфиятингизда кўтаринкилик кўзга ташлана бошлайди. Бу ҳолатдан унумли фойдаланиш ниятингиз бўлса, арзимас майда қувончдан ҳам завқланинг. Бунга қўшимча тушдан кейин сизга таниш-билишлар қўшимча даромад келтирувчи, ўзингиз учун жуда қизиқарли иш таклиф этишлари мумкин. Бугун ижод аҳлининг ҳам куни туғади. Сурункали хасталикка йўлиққанлар муолажаларни фақат врач кўрсатмасига асосланган ҳолда амалга оширишлари керак.

 

 

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

 

4 июль куни янги дўстлар орттирасиз, миянгизга профессионал касбингиз билан ишга тааллуқли ажойиб ғоялар қуйилиб келади. Жуфтингиз билан муносабатларда принципиалликдан воз кечинг. Ён беришга ҳаракат қилинг. Агар шунга эриша олсангиз, шахсий ҳаётингиз асалдан ҳам тотли кеча бошлайди. Кечки пайт саломатлик ҳақида қайғуринг. Витаминга бой мевалар истеъмол қилинг. Агар мавсумда меваларга тўйсангиз, йил бўйи саломатлигингиз юқори даражада бўлади.

 

 

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)

 

Ҳар қандай вазиятда ҳам ички гармонияни ўзингизда сақлаб қолинг. Молиявий муаммоларни ҳал этишда ўзингиз хоҳлаган натижаларга эриша олмаслигингиз мумкин. Лекин қайғуришга, бундан фожиа ясашга ҳожат йўқ. Ҳамма нарсанинг ўз вақт-соати бор. Бир тийинсиз қолиб кетмаслигингиз тайин. Ундан кўра соғлиқни тиклаш масаласида бош қотиринг. Зарур бўлса, парҳез тутишни бошланг. Айниқса, бу ортиқча вазн йиға бошлаганларга тегишли.

 

 

ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)

 

4 июль куни ишхонадаги раҳбарлар билан жанжаллашиб қолмаслик учун ниҳоятда хотиржам бўлишингиз лозим. Бу ҳолат фақат сизнинг фойдангизга ишлаши мумкин. Айниқса, яқин орада меҳнат таътилига чиқишни мўлжаллаганлар учун хотиржамлик асқотади. Бугун мусиқа, сураткашлик ва шеърият билан машғул инсонларга омад кулиб боқади. Шеърият кўнгил тубидаги орзулар ҳақиқатга айланиши учун хизмат қилиши эҳтимолга яқин. Шубҳасиз, биринчи навбатда соғлиқ ҳақида қайғуришингиз зарур. Кечқурунги таом истеъмолида жуда зийрак туринг.

 

 

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

 

Бугун бўлар-бўлмасга куч сарфлайверишдан сақланинг. Яқин орада бу куч сизга асқотиши мумкин. Шахсий ҳаётдаги муаммоларни ижобий ҳал этиш учун 4 июль жуда муваффақиятли кечади. Фақат иллюзияга берилманг. Реаллик сари интилинг. Бош оғриғи безовта қила бошласа, халқона муолажалардан нари бўлинг. Кечқурун албатта тоза ҳавода сайр қилинг.

Хушвақт бўлинг! Ҳаммавақт бўлинг!

Олимжон ҲАЙИТ тайёрлади

Facebook'даги саҳифамизда янгиликларни кузатиш янада қулай!

Марҳамат! Аъзо бўлиш учун "Нравится страница" тугмасини босинг: