Автоҳалокат туфайли ҳалок бўлган жанубий африкалик аёл ўликхона музлаткичи ичида дафъатан тирилиб кетди…

1

 

Йоханнесбургда даҳшатли даражада автоҳалокат содир бўлиб, бунинг оқибатида уч киши ҳалок бўлганди. Уларнинг барчасини «Тез ёрдам» врачлари марказий касалхона ўликхонасига олиб келишди. Музлаткичга солиб қўйилган аёллардан бири орадан бир неча соат ўтгач, кутилмаганда тирилиб кетди. Албатта, буни ўликхона ходимларидан бири пайқаб қолди.

— Бизга етказиб келгунча, — деди ўликхона вакили. — Врачлар текширувдан ўтказишган. Орадан қанча вақт ўтган. Барибир худонинг айтгани бўларкан. Одамнинг пешонасида яшаш ёзилган бўлса, ўликхонада ҳам тирилиб кетавераркан. Аммо мен биринчи навбатда «Тез ёрдам» врачларига тан бермадим. Наҳотки, ўлик билан тирикни ажрата олишмаса? Биз бу аёлнинг қорнини ёриб, ҳалок бўлгани сабабларини аниқлашга киришсак нима бўларди? Росманасига ўлдирардик-ку бу шўрликни!..

Ҳозир тирилган аёл касалхонада муолажалар олмоқда. Бошидан қаттиқ шикастланган экан. Врачлар бир неча ойда тузалиб чиқишини айтишди.

Дарвоқе, Хитойдаги шаҳарларнинг бирида яшовчи аёл ҳам англашилмовчилик оқибатида ўлмаган эрини касалхона ўликхонасига юборган экан. Ўликхона ходимлари унинг қорнини ёришгач, ростакамига оламдан ўтибди.

ВВС

Азиз дўстим, сизни ўзимизнинг “WhatsApp”даги каналимизга лутфан таклиф этамиз! Сиз бу каналда қизиқарли ва тезкор хабарлар, бир-биридан ажойиб ҳикоялар, давомли асарларни ўқиб, мароқли ҳордиқ оласиз, яна бир қатор шу каби маълумотларга бошқаларга нисбатан олдинроқ эга бўласиз! Каналимизга аъзо бўлинг!

https://chat.whatsapp.com/Jwpkj16hPyS5jkvcZxybVc

 

Facebook'даги саҳифамизда янгиликларни кузатиш янада қулай!

Марҳамат! Аъзо бўлиш учун "Нравится страница" тугмасини босинг:

1 ТА ФИКР

Comments are closed.