Даҳшатли қотиллик: Андижонда эркак никоҳидаги аёл, унинг икки боласи ҳамда синглисини ўлдириб, ёқиб юборди (видео)

0

Андижонда 1991 йилда туғилган Абдуқаюмов Азизбек оиласи бўла туриб, бошқа аёлга кўнгил қўяди. 2016 йилда улар шаръий никоҳдан ўтиб бирга яшай бошлашади.  Феруза исмли бу аёл ўзининг биринчи никоҳидан ажрашмай туриб Азизбек билан бирга яшай бошлайди ҳамда ўғил фарзанд кўради.

Ушбу қонуний асосга эга бўлмаган «оила» тақдири икки йилга ҳам етиб бормади. Ўтган йилнинг 30 декабрь куни Феруза Азиздан жавобини беришни сўрайди ва жанжал орасида фарзандининг отаси у эмаслигини айтади. Бу гап қаттиқ ғазабини келтирган Азизбек аёлни, уларнинг жанжалига гувоҳ бўлган аёлнинг синглиси ҳамда биринчи турмушидан бўлган қизини, ҳаттоки бешикда ётган мурғак ўғилнинг жонига қасд қилади.

Воқеа юзасидан бўлиб ўтган суд ишида қотилга умрбод қамоқ жазоси тайинланди.

 

 

Facebook'даги саҳифамизда янгиликларни кузатиш янада қулай!

Марҳамат! Аъзо бўлиш учун "Нравится страница" тугмасини босинг: