Марғилондаги “Меҳрибонлик уйи воқеаси”га ДХХ изоҳ берди

2

2017 йилнинг декабрь ойида Фарғонанинг Марғилон шаҳрида жойлашган 1-меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларига нисбатан зўравонлик ишлатилгани ҳақида даҳшатли миш-мишлар тарқалган эди. Мазкур масала юзасидан текширув ишлари бошланганидан сўнг муассасанинг 10 нафар ходими жиноий жавобгарликка тортилгани, 167 миллион сўмдан кўпроқ зарар аниқлангани маълум қилинган.

Фарғона вилояти прокуратураси Марғилон шаҳридаги “Меҳрибонлик уйи”да болаларга нисбатан зўрлаш ва талон-тарож қилиш ишлари бўйича расмий маълумотларни тақдим этди.

Фарғона вилояти прокурори ёрдамчиси Анвар Назаров ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилаётганини маълум қилди.

Ҳолат бўйича, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. ДХХнинг Facebook саҳифасида эса “Меҳрибонлик уйи” директори, тарбиячи ва бухгалтер кўп миқдорда талон-тарож қилганликда, мансаб ваколатини суистеъмол қилиш каби жиноятларни содир қилишда гумонланаётгани айтилмоқда.

Таъкидлаб ўтиш керакки, ушбу ҳолат бўйича суд-тергови ҳаракатлари ёпиқ суд мажлисида ўтказилади.

“Меҳрибонлик уйи” маъмуриятига нисбатан Жиноят кодексининг 109-моддаси, 115, – 127, – 128, – 129 – моддалари тартибида ҳам жиноят иши қўзғатилгани айтилмоқда.

Facebook'даги саҳифамизда янгиликларни кузатиш янада қулай!

Марҳамат! Аъзо бўлиш учун "Нравится страница" тугмасини босинг:

2 ФИКРЛАР

Comments are closed.