«Усмонийлар империяси тарихидан»: «ТЎПҚОПИ САРОЙИДАГИ АРВОҲЛАР»

2

 

 

Тарихдан маълумки, Тўпқопи саройи ўтмишдан усмонийлар империясининг бош саройи ҳисобланган. Уни султон Сулаймон Қонунийнинг суюклиси Хуррам султон хоним подшоҳга яқин бўлиш учун қайта жиҳозлаган ва подшо ҳарамини худди шу сарой ичкарисига кўчиртириб келган. Сарой қарийб 400 йил усмонийлар империясига хизмат қилди. Унда 25 дан ортиқ турк султонлари яшади. Ачинарлиси, улар ўзларининг қатл маросимларини ҳам худди шу сарой ичкарисида амалга оширишган. Усмонийлар қул дея ҳисоблаган барча шахслар, яничарлардан тортиб, евнухларгача айбдор деб топилдими, шу саройнинг ўзида қатл этилган. Демак, бу сарой ўз бағрида ҳозир ҳам минглаб, юз минглаб бегуноҳ «қуллар»нинг унсиз фарёдларини асраб келмоқда. Кимларгадир иллюзиядек туюлар, аммо Отатурк давлат тўнтариши натижасида Туркияни республика деб эълон қилгандан бери Тўпқопи саройида қатл этилганларнинг арвоҳлари изғиб юради. Музейга ташриф буюрганларнинг кўпчилиги бунга шахсан гувоҳ бўлишган ва бўлишмоқда. Арвоҳлар гоҳ фарёд чекиб, гоҳ шовқин кўтариб, уёқдан-буёққа чопиб, йиғлаб, беўхшов кулгилар содир этиб ичкарига қадам қўйган борки, қўрқитишади. Ўз безовталикларини, ҳақсиз ўлимини шу йўл билан одамларга билдиришга уринишади. Улар ҳали ҳануз тинчини топа олишмайди.

Айтишларича, ҳар йили дунёнинг турли бурчакларидан минглаб сайёҳлар ташриф буюриб, сарой ичкарисидаги худди ўша арвоҳларни ўз кўзлари билан кўриш пайида бўлишади. Бунга эришишади ҳам. Арвоҳлар кўпчилик сайёҳларнинг истакларини адо этишади. Кўриниш беришади, ёки шовқин кўтаришади, қаҳ-қаҳ уриб кулишади, дод солишади, йиғлашади, нималардир деб ёлворишади. Яна бир ажабланарлиси, арвоҳларнинг аксарияти аёллар ҳисобланади. Бунга саройга ташриф буюрган сайёҳларнинг кўпчилиги шахсан гувоҳлик беришган.

— Усмонийлар ҳукмронлиги даврида, — дейди музей ходимларидан бири. — Сарой ичкарисида гўдакларнинг турли хавфли хасталиклар натижасида оммавий тарзда ўлим топиши, бир-бирини заҳарлаб ўлдиришлар, қатллар, сотқинликлар, суиқасдларнинг саноғи бўлмаган. Қул дея ҳисобланган сарой хизматчиларининг кўпи адолатсизлик қурбонига айланган. Мана, ўшандан бери сарой ичкарисида ҳеч қачон сукунат ҳукм сурмайди. Мана, бир ҳақиқатнинг ўзини олиб кўрайлик. «Ҳарам» деб аталмиш хилқат аслида нима? Султонлар ўз даврида буни канизаклар сақланадиган жой сифатида талқин қилишган. Аслида эса бу «ҳаром» дегани. Ҳаром нима? Ўша султонлар канизаклар билан никоҳсиз, шариат қонунларига қарши борган ҳолда айш-ишрат қилишган. Натижада канизаклар қатор-қатор шаҳзодаларни туғиб беришган. Уларнинг барчаси ҳаромдан бўлган-ку! Тўғри эмасми? Арвоҳларнинг безовталигига яна бир сабаб ҳам худди шу ҳаромнинг саноқдан адашганидир. Ҳаром ишларнинг саноғи бўлмаган. Уларга қотилликлар қўшилиб, усмоний турклар дунёси разолат ботқоғида қолиб кетган. Шунинг учун бугунги кунда саройда кузатилаётган арвоҳ воқеалари ҳам саноқ билмас даражада кўп. Худонинг ўзи асрасин!..

Дарвоқе, Тўпқопи саройи ичкарисидаги арвоҳлар нафақат бизнинг замонда, балки ўша усмоний турклар империяси султонлари давриданоқ безовталикни бошдан кечиришган. Улардан қўрққан сарой аҳлининг ўзи ҳам қўрққанидан ётоғида қўриқчисиз ухламаган. Ёлғиз қолишдан қўрққан.

yandex. ru

Олимжон ҲАЙИТ тайёрлади

Азиз дўстим, сизни ўзимизнинг “WhatsApp”даги каналимизга лутфан таклиф этамиз! Сиз бу каналда қизиқарли ва тезкор хабарлар, бир-биридан ажойиб ҳикоялар, давомли асарларни ўқиб, мароқли ҳордиқ оласиз, яна бир қатор шу каби маълумотларга бошқаларга нисбатан олдинроқ эга бўласиз! Каналимизга аъзо бўлинг!

https://chat.whatsapp.com/Jwpkj16hPyS5jkvcZxybVc

 

Facebook'даги саҳифамизда янгиликларни кузатиш янада қулай!

Марҳамат! Аъзо бўлиш учун "Нравится страница" тугмасини босинг:

2 ФИКРЛАР

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here