Ўйлаб кўрдингизми? 2018 йил 5 июль куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қиларкин?

0

 

 

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

5 июль куни ўзингизга камроқ бино қўйишингиз тавсия этилади. Шунда сиз томонга барча яхши инсонлар талпина бошлашади. Иш жойингизда ҳам ҳамкасбларга нисбатан муносабатларни янада чуқурлаштиринг. Бу сизга фақат фойда келтиради. Кун давомида оригиналликка, янгиликларга талпиниб кун ўтказинг. Бугун табиат қўйнида дам олиш хайрли кечади. Шахсий автомобилингиз бўлса, серқатнов йўлларда эҳтиёткорликни қўлдан берманг.

 

 

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

 

Бугун куннинг биринчи ярмидаёқ азалий орзуларингиздан бири ҳақиқатга айланиши кутилмоқда. Бундан ташқари, яқин манзилга сафар уюштиришингиз, бу сафар давомида ажойиб бир инсонни учратишингиз мумкин. Куннинг иккинчи ярмида ё ҳамкасб, ё дўстлардан бири билан орангизда жиддий суҳбат кечиш эҳтимоли бор. Суҳбат давомида масофани сақланг, ортиқча гапларни гапириб қўйманг. Кечқурун спортнинг енгил атлетика тури билан шуғулланиш муваффақиятли кечади. Шу баҳонада жисмоний ҳолатингизни анча яхшилаб оласиз.

 

 

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)

 

5 июль куни эрталабдан миянгизни турли-туман бўлмағур хаёллар чирмаб олиши мумкин. Бу хаёллар на ишлашга, на атрофдагилар билан хотиржам муносабат юритишга қўйишади. Ўзингизни қўлга олиб, хотиржам тортишга, эътиборни муҳим ишларга қаратишга ҳаракат қилинг. Фақат олға қадам босинг, олдинга боқинг. Бугун вужудингизда қувват деганининг охири йўқ. Ҳар қандай орзуингиздаги ишларни сира қийналмасдан амалга оширишга қодирсиз. Шахсий ҳаётингизда жиддий муаммолар кўзга ташланмайди.

 

 

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)

 

Ўзгаларнинг ҳаёти, нима иш қилаётгани-ю, нима еб, нима ичаётгани билан камроқ қизиқишингиз тавсия этилади. Шахсий ҳаётингизни тўлақонли изга тушириш учун бугун имкониятлар эшиги очиқ. Харажатлар етарлича бўлади. Лекин сиз ўзингиз анчадан бери орзулаб келган буюмни харид қиласиз ва бундан қувонасиз албатта. Кечқурунга яқин киссавурлардан эҳтиёт бўлинг. Фириб домига тушиб қолишдан сақланинг. Кечқурун спортнинг ҳар қандай тури билан шуғулланиш омадли ва хайрли кечади.

 

 

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

 

5 июль куни қарама-қарши жинс вакили ёки вакиласининг таъсирига тушиб қолишдан ўзингизни тийинг. Бу таъсир сиз учун жуда қимматга тушиши мумкин. У одамга тақдирингизни ишониб топшириб қўйманг. Ишхонада профессионаллик бўйича сизга етадигани бўлмайди. Бироқ мавқе ошиши масаласини кейинга суриб туришга мажбурсиз. Бу соҳадаги уринишлар бугун наф бермайди. Кун давомида янги билимга эга бўлиш, янги касбни эгаллаш муваффақиятли кечади. Овқатланиш режимига қатъий амал қилишни унутманг.

 

 

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

 

Бугун кўпроқ ўзингиз, ишингиз ва келгуси ҳаётингиз ҳақида қайғурсангиз, сира зиёнга юз тутмайсиз. Эътибор учун арзимайдиган одамларга эътибор бериб ўтирманг. Ҳуқуқшунос маслаҳатини олиш, клиникага бориш ва саломатликни тиклашга қаратилган барча муолажалар муваффақиятли кечиши кутилмоқда. Спиртли ичимликлар истеъмолидан буткул воз кечинг. Акс ҳолда ошқозонингизда жиддий муаммолар пайдо бўлиши ҳеч гап эмас. Кечқурун сизни тоза ҳаво сайри ва яқинларингиз билан дилдан суҳбат кутиб қолади.

 

 

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

 

5 июль куни биринчи навбатда яқин ўтмишда қолган, ижобий ҳал этилмаган муаммоларни елкангиздан соқит қилинг. Йўқса, янги ишларга қўл урганингиз билан фойдаси бўлмаслиги мумкин. Аксинча, янги кўнгилсизликлар ҳаётингизга хавф сола бошлайди. Эндигина пул камлигидан шикоят қила бошлаганингизда, молиявий муаммоларингиз бирданига ижобий ҳал бўлиши кутилади. Кимдир лотерея ўйнаб катта пул ютиши, бошқа бировлар ё катта миқдорда нафақа, қўшимча даромад олиши эҳтимолдан холи эмас. Бир сўз билан айтганда, бугун киссангиз пулга тўлиш арафасида турибди.

 

 

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

 

Янги муваффақиятлар, ғалабаларга эришишдан олдин эскиларини бирёқли қилинг. Қолаверса, принципингизни ҳам ўзгартиришингизга тўғри келади. Ҳозирги принцип билан омадга эришишингиз жуда мушкул кечади. Ҳатто, майда-чуйда юмушларни ҳам қойиллата олмай доғда қоласиз. Тадбиркорликка қобилияти борлар бемалол бугун янги иш очишлари мумкин. Омад сиз томонда бўлади. Кечқурун баъзиларнинг хонадонида чақалоқ йиғиси жаранглаши кутилмоқда. Айримлар эса меҳмонга отланишлари мумкин. Нима бўлганда ҳам вақтингиз чоғ ўтишини тилаб қоламиз.

 

 

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

 

5 июлда сизни энг аввало эски қадрдонлар билан юз кўришиш, кўнгил очиш ва яқин манзилларга сафар кутиб туради. Дўкон айланиб, бу учрашув учун арзирли кийимлар сотиб олсангиз ҳам пулингиз камайиб қолмайди. Чунки бугун худо хоҳласа дунёнинг пули борки, сизнинг ихтиёрингизда бўлади иншооллоҳ. Бугунги кун янги ғояларни ҳаётга тадбиқ этиш учун ҳам жуда қулай кечади. Қарама-қарши жинс вакиллари ёки вакилалари билан ишқий саргузаштларга берилманг, ҳаётингиз остин-устун бўлиб кетиши турган гап.

 

 

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)

 

Янги дўстлар, танишлар орттиришда ниҳоятда эътиборли бўлинг. Улар орасида ғийбатни, ҳасадни қурол қилиб олганлари ҳам бўлиши мумкин. Ундайларидан сизни худонинг ўзи асрасин. Оилавий ҳаётингиздан нолиш учун бугун баҳона бўлмайди. Хонадонингизда осудалик ҳукм суради. Моддий аҳволингиз ҳаминқадарга айланиш арафасида бўлса ҳам сира ташвиш чекманг. Кечқурун катмонингиз пулга тўлади. Ухлашга ётишдан олдин фақат сут маҳсулотлари истеъмол қилишингиз тавсия қилинади.

 

 

ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)

 

5 июлда ишхонангиздаги барча ҳамкасблар, раҳбарлар қаршисида ҳали ҳеч кимга маълум бўлмаган янги қирраларингиз арзимас сабаб билан очилиб кетиши кутилади. Бу сизга фақат плюс олиб келади. Ҳурматингиз ошади, ишдаги ўрнингиз мустаҳкам тортади. Демак, энди йирик лойиҳаларга ҳам ўйланмасдан, иккиланмасдан киришаверсангиз бўлади. Фақат бундай ишга қўл урганда, ҳасадгўй ва иккиюзламачилардан эҳтиёт бўлинг. Ундайларда иймон бўлмайди. Шунинг учун бошқалар ҳам ўзлари каби иймонсиз бўлишини истайди. Ундайларнинг юзини тескари қилсин.

 

 

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

 

Аввало уйингиздаги муҳитга эътибор қаратинг. Агар бузила бошлаганини сезсангиз, дарҳол илгариги ҳолатига келтириш ҳаракатида бўлинг. Бугун куннинг иккинчи ярмида беш-ўн йилдан бери ушалмаган орзуингиз ҳақиқатга айланиши мумкин. Кимлардир янги уй, ёки янги машина сотиб олиши ҳақиқатга яқин. Бунинг учун пулингиз ҳам, имкониятларингиз-у, шиддатингиз ҳам етарли. Фақат саломатликни қур-қур эсга олиб туринг. Усиз мақсадга эришиш мушкул кечади.

Хушвақт бўлинг! Ҳаммавақт бўлинг!

Олимжон ҲАЙИТ тайёрлади

Азиз дўстим, сизни ўзимизнинг “WhatsApp”даги каналимизга лутфан таклиф этамиз! Сиз бу каналда қизиқарли ва тезкор хабарлар, бир-биридан ажойиб ҳикоялар, давомли асарларни ўқиб, мароқли ҳордиқ оласиз, яна бир қатор шу каби маълумотларга бошқаларга нисбатан олдинроқ эга бўласиз! Каналимизга аъзо бўлинг!

https://chat.whatsapp.com/Jwpkj16hPyS5jkvcZxybVc

 

Facebook'даги саҳифамизда янгиликларни кузатиш янада қулай!

Марҳамат! Аъзо бўлиш учун "Нравится страница" тугмасини босинг: