Ёш йигит «Facebook»да танишган севгилисининг қотилига айланди

0

Эрта саҳарда ҳалигача уйғонмаган севгилисини кўрган йигит уни зудлик билан касалхонага олиб борган, бироқ бир муддат комада ётган қиз қайта кўзларини очмади…

Ҳодиса Истанбулда содир бўлган. «Intrpress»нинг маълумот беришича, Дузча шаҳрида яшайдиган 20 яшар Кубра исмли қиз «Facebook»да 28 ёшли Жанер билан танишиб, севишиб қолади ва уларнинг муносабатлари учрашувгача боради.

Истанбулда кўришган жуфтлик даставвал қаҳвахонада учрашишади.

Тезроқ висолга эришишга ошиққан йигит қизнинг ичимлигига уйқу дори ва спиртли ичимлик аралаштириб қўйганди. Қандли диабет касали бўлган Кубра ушбу ичимликни ичгач, кома ҳолатига тушиб қолган. Уни шунчаки уйқу дорисининг самараси деб билган Жанер эса қизни уйига олиб бориб, шум ниятига етишга ошиққан.

Эрта саҳарда эса ҳалигача уйғонмаган севгилисини кўрган йигит уни зудлик билан касалхонага олиб борди, бироқ бир муддат комада ётган қиз қайта кўзларини очмади…
Шифокорлар қизнинг ҳаётини сақлаб қололмади. Маҳкама йигитни тўртта айблов бўйича 43 йилга озодликдан маҳрум этди.

Ҳумоюн тайёрлади

Facebook'даги саҳифамизда янгиликларни кузатиш янада қулай!

Марҳамат! Аъзо бўлиш учун "Нравится страница" тугмасини босинг: