Юртимиз бўйлаб ноёб дастур: TEOCO DAY road-show Тошкентда

1

Бугунги кунимизни технологияларсиз тасаввур этишимиз мумкин эмас бўлган бир пайтда, ҳаётимизга кундан кунга янги теҳнологиялар кириб келаётгани қувонарли ҳол, албатта. Атрофингизга бир боқинг, деярли ҳамма нарса технологик қурилмалардан ташкил топган. Айни ушбу масалани кўндаланг қўйган ҳолда “Тeoco” компанияси ўзининг ажойиб дастури билан олдинга чиқди.

 

Кеча 2018 йил, 3 июль куни “Teoco day” анжумани бўлиб ўтди. “Теоcо” дастурининг асосий тамойилларидан бири “ақлли уй” лойиҳаси бўлиб, ундан сиз ўз фойдангизни, албатта, топасиз.

Алоҳида таъкидлаб ўтиш жоизки, юртимиз бўйлаб ушбу тадбир каби анжуманлар анча кўпайиб, жадаллашган. Ва бу, албатта, қувонарли ҳол. Дунёнинг кўзга кўринган компанияларининг юртимизга кириб келиши, иқтисодиётимиздаги ўзгаришларни мусбат томонга ўзгартириши шубҳасиз.

Бугунги тақдимот маросими ҳам талабга жавоб берадиган даражада ташкиллаштирилган, дейишимиз мумкин. Аммо асосийси, тақдимот кўринишида эмас, ундан кўзланган мақсаднинг келажакда натижа беришида.

Хўш, “Теоcо” компанияси қандай мақсадни кўзлаган ўзи? Умуман олганда, шу каби технологияларни тақдим этаётган компаниялар ҳозир қандай вазифаларни ўз олдига қўйишган? Ҳаммаси оддий. Мақсад инсонларнинг яшаш шароитига яна-да енгиллик кирита олиш ва бу йўлда фақат ва фақат замонавий дастурларни ишлаб чиқиш. Айтайлик, кеча биз сиз билан “ақлли уй” деган тушунча борлигини ҳатто билмасдик ҳам. Бугун эса “Ақлли уй” (Умнй дом) тушунчаси анча-мунча одамга маълум. Тиббиёт, ҳарорат, бошқарув назорати, транспорт каби бир қанча йўналишларни қамраб олган дастур ҳақида батафсил ёритамиз.

Эслатиб ўтамиз «Teoco» компанияси 20 йилдан буён ўз фаолиятини юритиб келаётган бўлиб, 16 мамлакатда кўзга кўриниб улгурган.

 

Моҳигул Диёрхўжаева

Facebook'даги саҳифамизда янгиликларни кузатиш янада қулай!

Марҳамат! Аъзо бўлиш учун "Нравится страница" тугмасини босинг:

1 ТА ФИКР

  1. Жуда зур, лекин аввал хонадонларимизни электр, газ, сув ва канализация билан та’минлашни койиллатиб олайлик, одамларга нисбатан инсоний муносабатда булишни та’минлайлик, кейин ярашади «city”, “аклли уй» ва шунга ухшашлар билан шугулланиш.

Comments are closed.