АФРИКАДА ҚОР ЁҒДИ…

0

 

Бугунги ёз кунларида Африка қитъасидаги ҳавонинг нақадар иссиқ бўлишига дунёдаги ҳар бир фуқаро чиппа-чин ишонади. Лекин бу қитъада ҳам кутилмаган ҳодисалар содир бўлиб туради. Масалан, яқиндагина содир бўлган воқеани ёдга олсак. Кейптаунда яшовчи бир аёл автоҳалокатга йўлиқиш оқибатида оламдан ўтганди. Лекин касалхона ўликхонасидаги музлаткич ичида тирилиб кетди. Қарангки, кеча яна айнан Кейптаунда барчани лол қолдириб қор ёғди. Маҳаллий аҳоли вакилларининг айтишича, эрталаб уйдан чиқишганда, ерни 10 сантиметр қалинликдаги оппоқ қор қоплаган, ҳаво фавқулодда совиб кетганди. Расмий маълумотларга қараганда, худди шундай ҳодиса Кейптаунда бундан 15 йил олдин юз берган экан.

News24