Ана холос! Мактабларда қизларга юбка кийиш тақиқланмоқда

0

Буюк Британия мактабларида гендер тенгликни таъминлаш мақсадида жуда ғалати қарорларга қўл урилмоқда.

Daily Mail га асосан Azon.uz тарқатган хабарга кўра, трансгендерлар (жинсини ўзгартирган одамлар) ҳуқуқи учун курашиш мақсадида Бирлашган қиролликдаги 40 та мактаб маъмурияти қиз болаларга таълим муассасасида юбка кийишни тақиқлади.

Бундан кейин барча ўқувчилар шим кийиши зарур. Мактаб вакилларининг таъкидлашича, бу “тенглик ва мулойимлик”ни таъминлашга қаратилган.

Ўз навбатида ўқувчиларнинг ота-оналари янги қоидалардан норози эканликларини билдиришди. Уларнинг сўзларига кўра, юқоридаги қарор қабул қилинишидан олдин улар билан ҳеч қандай консультация ўтказилмаган ва уларнинг фикри сўралмаган.

Facebook'даги саҳифамизда янгиликларни кузатиш янада қулай!

Марҳамат! Аъзо бўлиш учун "Нравится страница" тугмасини босинг: