АҚШ фуқароси Зокир Алиевга суд ҳукми ўқилди

1

Зокир Алиев Ўзбекистондаги конституцион тузумни ағдариш ва ноқонуний диний ташкилот тузишда айбдор деб топилди.

Жиноят ишлари бўйича Қашқадарё вилоят судида судланувчи Зокир Алиев (1972 йилда Қашқадарё вилоятининг Чироқчи туманида туғилган, ўзбек, АҚШ фуқароси, муқаддам судланмаган) га нисбатан жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича суд жараёни ниҳоясига етди ва суд ҳукми эълон қилинди.

Суд жиноят иши материалларини ҳар томонлама ва тўлиқ ўрганиб, З. Алиевни Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 159-моддаси 1 қисми (Ўзбекистон Республикасининг конституциявий тузумига тажовуз қилиш) ва 244-2-моддаси 1 қисми (диний экстремистик, сепаратистик, фундаменталистик ёки бошқа тақиқланган ташкилотлар тузиш, уларга раҳбарлик қилиш, уларда иштирок этиш) да кўзда тутилган жиноятларни содир этишда айбдор деб топди.

Суд Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва жиноят қонунчилигида ўзининг теран ифодасини топган инсонпарварлик, бағрикенглик ва адолат тамойилларидан келиб чиқиб, судланувчиларга жазо тайинлади.

Жиноят ишлари бўйича Қашқадарё вилоят суди 2000 йилдан кейин Ўзбекистон Республикасига келгунга қадар қарийб 18 йил давомида жиноий фаолият билан бошқа шуғулланмаганлигини инобатга олиб З. Алиевга Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 57 (енгилроқ жазо тайинлаш) ва 59 (бир неча жиноят содир этганлик учун жазо тайинлаш) моддаларини қўллаган ҳолда энг кам ойлик иш ҳақининг 600 баробари миқдорида 1 050 000 сўм жарима жазоси тайинлади.

Шунингдек, суд томонидан судланувчи ва бошқа томонларга ҳукм устидан шикоят қилиш тартиби ва муддати тушунтирилди.

Бу ҳақда “UzNews.uz”га  Ўзбекистон Республикаси  Олий суди расмий вакили Азиз Обидов маълум қилди.

1 ТА ФИКР

Comments are closed.