Жаҳон чемпионатидаги ўйинда Нигериянинг мағлубиятига ўғрилар сабабчими?

0

Футбол бўйича жаҳон чемпионатининг 1/8 финалида Нигерия — Аргентина ўйини бошланиши арафасида Нигерия терма жамоаси сардори Микел Оби кутилмаган шумхабарни эшитиб даҳшатга тушди. Номаълум кимсалар унинг отасини ўғирлаб кетишибди. Қайтариш учун эса катта пул талаб қилишаётган экан. Бир неча дақиқадан сўнг ҳал қилувчи ўйин бошланади. Қанчалик оғир бўлмасин, футболчи амаллаб ўйинни охирига етказди, шундан кейингина отасини қутқаришга ошиқди, деб хабар бермоқда “segodnya.ua”. Аниқланишича, футболчи бу воқеа ҳақида “The Guardian” нашрига  маълум қилган.