Ўйлаб кўрдингизми? 2018 йил 6 июль куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қиларкин?

0

 

 

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

Кунни зинҳор пала-партишликдан бошламанг. Уйқудан кўзларингиз очилиши билан ҳар бир ишингизнинг пухта режасини тузиб олинг. Ана шунда бугундан фойда ва муваффақиятларни кутсангиз ярашади. Қалбингизда содир бўлажак танаффуслар ўзгалар қалбига назар солиш, уларни тушуниб етиш, уларни қадрлаш учун кенг йўл очиб беради. Ишхонада ҳамкасблар билан асло жанжаллашманг. Акс ҳолда ишингиздаги унум пастга қараб шўғийди ва сиз моддий манфаатларсиз қолиб кетасиз. Айниқса, раҳбарларга нисбатан танқидий фикрлар айтиб қўйишдан сақланинг.

 

 

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

 

6 июль куни ижод кишиларининг оғзи қулоғида бўлади. То кечга қадар кайфиятингиз кўтаринкилигидан қўлингиздаги қалам қитирлашдан тийила олмаслиги мумкин. Кун давомида глобал масалаларни аъло даражада ўзингизнинг фойдангизга йўналтира биласиз. Саломатлигингиз ҳам жойида бўладики, куннинг иккинчи ярмида бемалол табиат қўйнига дам олиш учун жўнаб кетсангиз ҳам зиён қилмайди. Хонадонингизда бугун хотиржамлик, аҳиллик, гармония ҳукм суради.

 

 

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)

 

Юлдузлар сизга бир олам ижодий имкониятларни ҳадя этишмоқчи. Улардан ҳаёт йўлингизни тозалашда, эзгу ишларни амалга оширишда унумли фойдаланишга ҳаракат қилинг. Шахсий ҳаётда бугун етакчи бўлишга уринманг. Шунинг орқасидан жуфтингиз ё яқинларингиз билан жанжаллашиб қолишингиз ҳам ҳеч гап эмас. Саломатликка эътибор қаратинг. Кун тиғида узоқ вақт юриш сизга яхшилик ҳадя этмайди. Серқатнов йўлларни кесиб ўтишда сергакликни қўлдан берманг.

 

 

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)

 

6 июль куни ишхонада барча масъулиятни ўз зиммангизга олишдан тийилинг. Бундан кўра, жамоа билан баравар, ҳамнафас бўлинг. Шунда ишларингиз албатта бароридан келади. Кун давомида ҳеч қачон кўрмаган, танимаган қариндошлар пайдо бўлиши кутилади. Уларга нисбатан агрессив муносабатда бўлмаслигингиз тавсия этилади. Кечқурун айримлар фавқулодда хизмат сафарига жўнаб кетиши мумкин.

 

 

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

 

Бугун иш жойингизда барча қобилиятингизни юзага чиқариш учун имкониятлар бир талай. Омадингиз келадиган бўлиб турибди. Айниқса, адабиёт ва санъат соҳасида ишлайдиганлар омаддан, муваффақиятдан умид қилаверсалар бўлади. Атрофдагиларнинг сиз ҳақингизда айтадиган гапларига умуман эътибор қилманг. Акс ҳолда кайфиятингиз бузилиши мумкин. Одамлар билан иложи борича тил топишишга ҳаракат қилинг. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилишни унутманг.

 

 

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

 

6 июлда димоғдор, бурни осмонда бўлган одамлар билан мулоқот қилмаганингиз маъқул. Улар сизда барибир арзирли таассурот қолдира олишмайди. Сиз ўз манфаатларингизни уларникидан бир поғона юқори қўйинг. Шундагина ютаиб чиқасиз. Жуфтингиз ёки бўлғуси жуфтингиз билан кечадиган суҳбат давомида зарарли энергиялар забтига олиш эҳтимоли бор. У сизни таниқд остига олса, босиқлик билан бу вазиятдан чиқиб кетишга ҳаракат қилинг.

 

 

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

 

Бугунги кунингизни энг омадли деб ҳисоблаш тўғрироқ бўлади. Нимаики ишга қўл урманг, ҳаммаси сиз истаганчалик даражада ижобий ҳал бўлади. Ахир, сиз буни бир умр орзу қилгансиз. Муҳаббатда ташаббусни ўз қўлингизга олинг. Жуфтингизни эринмасдан тинглашга ҳаракат қилинг. Кун давомида сафар, мўмай даромадлар ва янги танишувлар фақат сизники бўлиши кутилмоқда. Саломатликни асранг. Ўзингизни эҳтиёт қилинг. Ғийбатчилар таъсирига тушиб қолишдан сақланинг.

 

 

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

 

6 июлда ҳар қандай тўсиқларни осонлик билан енгиб ўта олиш учун имкониятларингиз етарли. Уларнинг ҳузурини эса тушликдан кейин кўришингиз кутилади. Эски лойиҳаларни уддалаб, янгиларига қўл ура бошлайсиз. Дўстлар билан суҳбатда фақат ён беринг. Баҳслашиш, фикрлар қарама-қаршилиги бугун сизга яхшилик келтирмайди. Бирор одамни сира тушунмаётган бўлсангиз, сабр қилинг, яқин орада унинг кимлигини билиб оласиз.

 

 

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

 

Бугунингиз жуда қувончли ва хушчақчақ ўтади. Бунга дўстлар, танишлар ва яқинларингиз сабабчи бўлишади. Улар сизни ишда ҳам, мулоқотда ҳам чин дилдан қўллаб-қувватлаб, гўё қаҳрамонликларга ундаб туришади. Шу баҳонада ҳали ҳеч кимга маълум бўлмаган қирраларингиз ҳам очилиб кетса ажаб эмас. Азартли ўйинлар ва таваккалчиликлардан кескин юз буринг. Чунки бу нарсалар сизга катта йўқотишларнигина ҳадя этади холос. Молиявий аҳволингиз кечга бориб ижобий ҳал бўлиши эҳтимолдан холи эмас.

 

 

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)

 

6 июлда қарашларингиз, фикрингиз ва принципларингизни бир четга йиғиштириб қўйиб, умумжамоа усулида ишлаш йўлини танланг. Ҳеч кимга ҳеч бир масалада қаршилик кўрсатманг. Ноҳақ бўлсалар ҳам фикрларини маъқуллавйверинг. Шунда хотиржам, тинч бўласиз. Бугун пул масаласи сиз учун асосий масалага айланиши мумкин. Шунинг учун пул топиш билан жиддийроқ шуғулланинг. Оила қуришга улгурмаганлар муҳаббатда кераклича муваффақият қозонишлари мумкин. Аммо бахт ҳақида қайғуришга ҳали сал эртароқ.

 

 

ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)

 

Кимки эрталабданоқ сизга қайсидир жабҳада ҳамкорлик таклиф этса, жон деб рози бўлинг. Бу ҳамкорлик сизга қўшимча даромадлар олиб келади. Демак, бугун моддий аҳволингиз яхшидан ҳам яхшироқ бўлади. Сиздан ички сирларингизни худди қон сўрган вампир каби мажбуран тортиб олишга уринувчилардан нари бўлинг. Молиявий масалада аввал кўнгилсизроқ ҳодисага дуч келасиз-у, лекин кутилмаган даромад ҳам сизни четлаб ўтмайди. Кечқурун эртароқ ухлашга ётинг, кун бўйи елкангизга жойлашиб олган ташвишлар юки нари кетади.

 

 

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

 

6 июль куни кунингиз енгил кечмайди. Оилавий ҳаётда, оила қурмаганлар муҳаббатда жиддий муаммоларни бошдан кечиришлари мумкин. Аммо бу ишда айбдорни қидириб беҳуда вақт ўтказманг. Муаммонинг ўзини ер билан яксон қилишга урининг. Кайфиятингизни янада яхшилаш ниятингиз бўлса, кечқурунга яқин дўкон айланинг, ёқимли харидларни амалга оширинг. Бунинг учун моддий аҳволингиз тўлиқ жавоб беради. Аёллар, қизлар бозорга тушиб ўзлари учун янги кийим сотиб олсалар ҳам кайфият кўтарилади.

Хушвақт бўлинг! Ҳаммавақт бўлинг!

Олимжон ҲАЙИТ тайёрлади

Азиз дўстим, сизни ўзимизнинг “WhatsApp”даги каналимизга лутфан таклиф этамиз! Сиз бу каналда қизиқарли ва тезкор хабарлар, бир-биридан ажойиб ҳикоялар, давомли асарларни ўқиб, мароқли ҳордиқ оласиз, яна бир қатор шу каби маълумотларга бошқаларга нисбатан олдинроқ эга бўласиз! Каналимизга аъзо бўлинг!

https://chat.whatsapp.com/Jwpkj16hPyS5jkvcZxybVc

 

Facebook'даги саҳифамизда янгиликларни кузатиш янада қулай!

Марҳамат! Аъзо бўлиш учун "Нравится страница" тугмасини босинг: