Рўйхат: “Ўзбекконцерт” тўйларга борадиган санъаткорларнинг имтиёзли нархларини маълум қилди

0

“Ўзбекконцерт” давлат муассасаси томонидан ушбу тарғибот-ташвиқот ишларига бевосита дахлдорлик нуқтаи-назаридан икки йўналиш тадбирларида иштирок этадиган санъаткорларнинг имтиёзли нархга эга рўйхати шакллантирилди. Ушбу йўналишларнинг биринчиси ош тадбирлари бўлса, иккинчиси тўй ва юбелей тадбирларидир, деб ёзмоқда Кун нашри.

– Бундан кўзланган асосий сабаб тўйларни ихчамлаштириш ва халқимизга енгиллик яратишдан иборат. Санъаткорлар томонидан кўрсатиладиган хизмат нархлари имтиёзли бўлиб, масалан, ош тадбирларини ўтказиш 500 мингдан 800 мингача, тўй ва юбелей тадбирларини ўтказиш эса 800 минг сўмдан 1,5 миллион сўмгача белгилаб қўйилган. Бу халқимизнинг шароитидан келиб чиққан ҳолда, уларга ҳар томонлама енгиллик яратиш мақсадида жорий этилган нархлардир, – дейди “Ўзбекконцерт” давлат муассасаси раҳбари Одил Абдуқаҳҳоров.

Берилган маълумотларга кўра, фуқаролар ўз тадбирларига ушбу рўйхатда келтирилган телефон рақамларига боғланиб, санъаткорларни таклиф этишлари мумкин бўлади. Бу рўйхат “Ўзбекконцерт” томонидан доимий равишда назорат қилинади ва кенгайтириб борилади. Рўйхат бугунги кунда фақат Тошкент шаҳри учун белгиланган бўлиб, бир ой ичида Республикадаги барча туман ва шаҳарлар учун ушбу имтиёзли рўйхат йўналиш бўйича шакллантирилади.

– Тошкент шаҳридаги Олмазор туманидаги ФҲДЁ бўлимида тажриба асосида шуни бошладикки, эндиликда қонуний никоҳдан ўтган келин-куёвлар ўша ернинг ўзида рўйхатда кўрсатилган санъаткорларни танлаб, уларга буюртма қилишлари мумкин бўлади. Бунинг учун махсус стендлар ташкил этилмоқда, – дейди О.Абдуқаҳҳоров.

Маълумотларга кўра, рўйхатда кўрсатилган рақамларга 24 соат давомида қўнғироқ қилиш мумкин ва улар мутлақо бепул.

Facebook'даги саҳифамизда янгиликларни кузатиш янада қулай!

Марҳамат! Аъзо бўлиш учун "Нравится страница" тугмасини босинг: