«ЎЗДОНМАҲСУЛОТ» РАҲБАРИ ПОРАХЎРЛИКДА АЙБЛАНМОҚДА…

0

 

 

Сўнгги хабарларга кўра, «Ўздонмаҳсулот» Акционерлик компанияси бошқаруви раиси Сурат Ҳайдаров ҳамда унинг куёви Жамшид Шариповлар порахўрликда айбланди.

Компания вакилларидан бири айтдики, Сурат Ҳайдаровнинг куёви Жамшид Шарипов Тошкент вилоятидаги ун заводларидан бирини сотиш эвазига пора олаётиб қўлга тушган. Қайнотасини, яъни, компания раҳбарини эса ўз уйидан топишган.

Улар олди-бердини Жиззах автомобил йўлида амалга оширишни мўлжаллашганди. Аммо олдиндан сотилажак завод учун ҳозир сир тутилаётган миқдорда пора берилишини алоҳида қистириб ўтишган. Келишилган. Пора берувчи йигитлар эса дарҳол давлат хавфсизлик хизмати ходимларига хабар беришган. Шундан кейин пора берувчилар ва хавфсизлик хизмати вакиллари биргаликда ушбу спектаклни ўйлаб топишди. Пора олаётган пайт Жамшид қўлга олинди. Лекин компания раҳбари Сурат Ҳайдаров шу заҳоти Жиззахдан қадамини узди. Бироқ қочиб узоққа бора олмади. Уни ўзи яшайдиган уйдан топиб қўлига кишан солишди.

ca-news. org

Азиз дўстим, сизни ўзимизнинг “WhatsApp”даги каналимизга лутфан таклиф этамиз! Сиз бу каналда қизиқарли ва тезкор хабарлар, бир-биридан ажойиб ҳикоялар, давомли асарларни ўқиб, мароқли ҳордиқ оласиз, яна бир қатор шу каби маълумотларга бошқаларга нисбатан олдинроқ эга бўласиз! Каналимизга аъзо бўлинг!

https://chat.whatsapp.com/Jwpkj16hPyS5jkvcZxybVc