Ажойиб Тирамису тайёрлашни ўргатамиз

0

Тирамисунинг хом тухум солинмай тайёрланиладиган варианти ҳатто, кичикроқ болаларга ҳам бериш мумкинлигидан далолат беради.
Агарда сиз бу ширинликни яхши кўрсангиз, унда эндиликда ўзингиз ҳам тайёрлай оласиз. Бунинг учун эса керакли масаллиқлар ва озгина бўш вақт керак бўлади.

Тайёрланиладиган таомга тахминан 80 000 сўм пул сарфланилади.*

*нархи манаб чоп этилган вақтгагина амал қилади.

Тоғорачага қаймоқ ва шакарни солиб, шакар эригунча озроқ кўпиртириб оламиз.Муҳим! Қаймоқни жуда кўпиртириб юборманг, суюқлигича қолсин.

Маскарпонени солиб, венчикда бироз кўпиртирамиз. Аралашма қуюқ сметанага ўхшаши керак.

Янги дамланган қаҳвани бошқа идишга солиб, совутамиз.

Четлари ёпиқ, тўртбурчак қолип тайёрлаб оламиз. Ҳажми 20х20 смга яқинроқ бўлсин.

Печенеларни ҳар бирини қаҳвага ботириб оламиз ва қолипга бир текис қилиб терамиз

Устидан кремнинг учдан бир қисмини солиб, текислаб оламиз.Шу ҳолатни уч маротаба қайтарамиз.

 

zira.uz