Бу – қизиқ! Равшан Эрматов ва унинг бригадаси ЖЧ—2018 да қанча пул ишлаб топди?

0

Жаҳон Чемпионати бошланмасидан аввал Marca нашри ҳакамлар қанчадан пул олиши ҳақида хабар берганди.

Унга кўра мундиал учун бош ҳакам 57 минг евро, шунингдек, ҳар учрашув учун 2 500 евродан пул оларди. Қанот ҳакамлари эса мусобақадаги иштирок учун 20 минг евро ва ҳар бир ўйин учун 1 600 евро пул топиши белгиланган эди. «Championat.asia» нашри эса ўзбек ҳакамларининг Жаҳон Чемпионатида ишлабтопган пулларини хомчўт қилиб кўрди.

Шу тариқа мундиалга борганлиги учун Равшан Эрматов 57 минг евро пул ишлаболган бўлса, бошқарган 2 та учрашуви учун 2 500 евродан пул оладиган бўлди. Демак, Эрматовнинг ўзи Россиядаги мусобақада жами 62 000 евро ишлаб топди.

Қанот ҳакамлари Абдуҳамидилло Расулов ва Жаҳонгир Саидовнинг ҳар бириЖаҳон Чемпионати пайтида 23 200 евродан пул ишлаб топди. Ўзбекистонликҳакамлар умумий ҳисобда 108 400 еврога эга бўлди.

Facebook'даги саҳифамизда янгиликларни кузатиш янада қулай!

Марҳамат! Аъзо бўлиш учун "Нравится страница" тугмасини босинг:

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here