«Бунёдкор» стадиони ишчиларининг кечиккан 6 ойлик маошлари бугуннинг ўзида тўлиқ тўлаб берилди

0

Бироз аввал 6 ойдан бери маошини олмаган «Бунёдкор» стадиони ишчиларига 3 ойлик иш ҳақлари берилаётгани ҳақида хабар берилган эди.

«Дарё»нинг ишончли манбасига кўра «Бунёдкор» стадиони ишчи-ходимларига бугуннинг ўзида 6 ойлик маоши тўлаб берилди. Ва стадион ишчиларининг олдидаги қарз батамом узилди.

6 ойдан бери маош олмаган стадион ходимлари иш ташлаш жараёнига етганда, «Ўзбекнефтгаз» АЖнинг иқтисод ва молия бўйича бошқарув раиси ўринбосари Улуғбек Ашуров «Бунёдкор» стадионига ташриф буюрган. Ва ишчилар билан суҳбатда бўлган. Кечиккан иш ҳақлари билан бирга 8 март—Халқаро хотин-қизлар байрами, 21 март — Наврўз байрами, Рамазон ҳайити байрамларида бериладиган мукофот пуллари ҳам ишчиларга берилиши таъминланган.

 

daryo.uz

Facebook'даги саҳифамизда янгиликларни кузатиш янада қулай!

Марҳамат! Аъзо бўлиш учун "Нравится страница" тугмасини босинг: