Диққат! Юртимизда айрим сайтлар фаолиятига чек қўйилади

0

Ўзбекистон ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан фойдаланувчиларга ўз жонига қасд қилишни ўргатувчи интернет сайтлари фаолиятига чек қўйилади, деб ёзади «Халқ сўзи».

Хусусан, жорий йил 1 ноябрига қадар Ички ишлар вазирлиги ўз жонига қасд қилишга мойил бўлган шахслар билан ишлаш бўйича комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқади.

Бундан ташқари, ҳаётнинг қийин вазиятларидан қандай қилиб чиқиб кетишга доир маслаҳатлар берадиган, айни чоғда ижтимоий реабилитация ва мослашув муассасалари телефон рақамлари кўрсатилган махсус сайтлар яратилади.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотига кўра, Ўзбекистон ўз жонига қасд қилиш сони бўйича Марказий Осиёда учинчи ўринда қайд этилган.

Facebook'даги саҳифамизда янгиликларни кузатиш янада қулай!

Марҳамат! Аъзо бўлиш учун "Нравится страница" тугмасини босинг: