ЖОДУГАРНИНГ «СЕҲРЛИ» ТУМОРИ… (ёхуд жоду худонинг қарғишига қолиши амалда исботланди)

0

 

Нигерияда яшовчи 26 ёшли жодугар, фолбин ва ўзини дуохон табиб деб атовчи Чинака Адоэзуве кўчада ўзи тайёрлаган «тумор»ларни одамларга пуллаш эвазига кун кечирарди. Ўзининг айтишича, навбатдаги тумори гўё милтиқ ўқидан асрармиш. Ўқ теккани ҳамоно ортга итқитиб ташлармиш. Харидорлардан бирини деярли ишонтиргандек бўлди ҳам. Лекин туморни сотиб олиш истагида бўлган одам негадир иккиланаверди. Шунда жодугар, фолбин ва дуохон табиб туморни бўйнига илди-да, милтиқни харидорнинг қўлига тутқазиб маълум масофадан унга қарата ўқ узишини сўради. Харидор у айтгандек туморни мўлжаллаб ўқ узди. Надоматлар бўлсинки, дуохон табиб, жодугар ва фолбиннинг сеҳри иш бермади. Ўқ нақ юрагига тегиб оламдан ўтди.

Ҳозирги кунда харидор қотил устидан жиноий иш қўзғатилган. Уни қотилликда айблашмоқда.

BBC News

Азиз дўстим, сизни ўзимизнинг “WhatsApp”даги каналимизга лутфан таклиф этамиз! Сиз бу каналда қизиқарли ва тезкор хабарлар, бир-биридан ажойиб ҳикоялар, давомли асарларни ўқиб, мароқли ҳордиқ оласиз, яна бир қатор шу каби маълумотларга бошқаларга нисбатан олдинроқ эга бўласиз! Каналимизга аъзо бўлинг!

https://chat.whatsapp.com/Jwpkj16hPyS5jkvcZxybVc

 

Facebook'даги саҳифамизда янгиликларни кузатиш янада қулай!

Марҳамат! Аъзо бўлиш учун "Нравится страница" тугмасини босинг: