Каттақўрғонда таҳқирланган аёлнинг ўғли: «Аямга ёрдам беринг, менга ҳеч нарса керак эмас!»

0

3 июнь куни Самарқанд вилояти Каттақўрғон шаҳар Ички ишлар бўлимининг биносида тезкор ходим томонидан ўғриликда гумонланган аёлнинг таҳқирлангани тўғрисида хабар берган эдик. Ҳақорат ва таҳдид остида ечинишга мажбурланган 31 ёшли бу аëл икки вояга етмаган фарзандини бир ўзи тарбияламоқда. Аёлнинг турмуш ўртоғи икки йил муқаддам вафот этган.

Журналист Каримберди Турамурод таҳқирланган аёлнинг хонадонига ташриф буюриб, унинг фарзандлари билан гаплашди.

«Аёлнинг ўғли ва қизи билан гаплашдим. 5- ва 3- синфга ўтишибди, баҳолари «4» ва «5» экан. Нима ёрдам қилайлик, дедим.
Шоҳруҳ: – Аямга ёрдам беринг, менга ҳеч нарса керак эмас!
Бегойим: – Мактабга кийим ва ўқув қуроллари олиб беринг, бошқа нарса керак эмас…

Журналист айни дамда мазкур ночор оилага моддий кўмак бериш акциясини бошлади.