Криштиану бир оёғи билан «Ювентус»да. Ҳозирча бу ҳақда нималар маълум?

1

Бугун интернетни Криштиану Роналдунинг «Ювентус»га ўтиши ҳақидаги хабарлар тўлдирди. Кечки хабарлар фақат шу трансфер бўйича бўлмоқда. Қуйида айни вақтга келиб, бу трансфер амалга ошишига ундайдиган сабабларни кўриб чиқамиз.

Ҳаммаси қачон бошланганди?

Испаниядаги «Marca» нашри хабарига кўра, бу ярим йил олдиноқ ҳал бўлганди. Хабарга кўра, футболчи билан шартнома узайтирилиши жараёнида зиддият юзага келган. Ўшанда португалиялик футболчи ўзининг норозилигини яширмаган. «Гап пулда эмас, мақомда», — деган у.

Роналду ўзини алданган деб ҳисоблаган. Унинг фикрича, клуб президенти Флорентино Перес ўз мажбуриятларини бажаришни ортга сурган. Marca хабарига кўра, футболчи  Пересдан яна шунинг учун хафа бўлганки, футболчининг шартномасида бадал пули сифатида жуда кам миқдордаги маблағ белгиланган – 100 млн евро. «Агар мен 100 млн турсам, демак бу ердагилар менинг қолишимни исташмас экан» — бу ибора Испанияда январь ойидаги газеталар сонлари муқовасидан ўрин олганди.

Охирги хабарлар

2 июнь куни Corriere dello Sport футболчи Мадридда қолиши учун йилига 80 миллион евро талаб қилаётгани (солиқлар билан бирга) ҳақида хабар берилди. Кўп ўтмасдан клуб бунча пул тўлай олмаслиги аён бўлди.

Marca нашри кеча Криштиану Туринда уй излаётгани ҳақида хабар тарқатди. Худди шу вақтда футболчига Туриндагилар йилига 30 млн евродан маош (солиқлар чиқариб ташланганда) тўлаш назарда тутилаётган 4 йиллик шартнома таклиф қилаётгани ҳақида хабар тарқалди. Таққослаш учун, унинг Мадрид жамоасидаги ҳозирги йиллик маоши миқдори 21 млн еврони ташкил этади (солиқлар чиқариб ташланганида).

Ўз навбатида «Реал» ва «Ювентус» футболчи трансфери нархи бўйича бир тўхтамга келмаган, мадридликлар футболчи учун 100 миллион евродан кўпроқ ишлаб олмоқчи, туринликлар эса 100 миллион евродан кўп тўламоқчи эмас.

El Chiringuito портали хабарига кўра, 4 июль куни кечқурун Роналдунинг агенти Жорже Мендеш ва «Реал» раҳбарияти ўртасида учрашув ўтказилган: Флорентин Перес ва клуб бош директори Хосе Анхель Санчес иштирокида. Учрашув якунида клуб футболчисини «Ювентус»га қўйиб юборишга рози бўлган.

SportMediaset хабарига кўра эса Роналду шу ҳафтанинг шанба кунида, 7 июль куни Туринга учиб бориб, «Ювентус» билан шартномага имзо чекади ҳамда янги жамоаси томонидан таништирилади.

Бугун Италиядаги нашрларнинг муқовалари Роналдуга бағишланди. Бу Corriere dello sport, бу Туриндаги Tuttosport ва Stampa.

 

stadion.uz

1 ТА ФИКР

Comments are closed.