Наҳотки? Энди хорижда ишлаётганларга ҳам иш стажи ёзилади

0

Энди хорижда ишлаётган Ўзбекистон фуқароларига ҳам қонунчилик доирасида иш стажи ёзилади. Бу ҳақда “Ўзбекистон Республикасининг ташқи меҳнат миграция тизимини янада такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарорида белгилаб қўйилган.

Қарорга мувофиқ, хорижда меҳнат фаолиятини амалга оширувчи фуқаролар томонидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Бюджетдан ташқари пенсия жамғармасига энг кам иш ҳақининг тўрт ярим баравари миқдорида йиллик суғурта тўловларини ихтиёрий равишда тўлаш тартиби жорий этилади. Бунда тўловлар амалга оширилган даврлар белгиланган тартибда меҳнат стажига қўшилади.

Бу ҳаракат жорий йил 1 августдан бошлаб амалга оширилиши режалаштирилган.

Facebook'даги саҳифамизда янгиликларни кузатиш янада қулай!

Марҳамат! Аъзо бўлиш учун "Нравится страница" тугмасини босинг:

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here