«ПСЖ» 100 миллионлик трансфер тайёрламоқда

0

«Челси» яримҳимоячиси Н’Голо Канте тез орада «ПСЖ» клубига ўтиши мумкин.

27 ёшли футболчи парижликларнинг асосий трансфер мақсадларидан бири бўлиб турибди. Клуб спорт директори Антеро Энрике шахсан бу битим билан шуғулланмоқда.

Goal хабарига кўра, Канте трансфери учун «ПСЖ» 100 миллион тўлаши ва битимга Адриан Рабьони қўшиб бериши мумкин.

Канте «Челси»да ҳафтасига 120 минг фунт маош олмоқда. «ПСЖ» эса унга 220 минг фунт ваъда қиляпти.

 

tribuna.uz