«Реал» Криштиану Роналдунинг нархини оширмоқда

0

Мадриднинг «Реал» клуби президенти Флорентино Перес ҳужумчи Криштиану Роналду трансферидан кўпроқ фойда кўришни мўлжаллаяпти, дея хабар тарқатди La Gazzetta dello Sport.

Хабарда таъкидланишича, Перес ва Роналду январ ойидаёқ трансфер нархи 100 миллион евро бўлишига келишиб олишган. Бироқ клуб раҳбари Роналду фақат 15 июнгача шу нархга сотилиши мумкин бўлганини айтиб, энди бу нархни оширишни ўйламоқда. Ҳозирда «қироллик клуби» 33 ёшли ўйинчини 120-130 миллион евродан камига сотмоқчи эмас.

Жаҳоннинг 5 карра энг яхши ўйинчиси келгуси мавсумни қайси жамоада бошлашига оид воқеалар ривожини кузатишда давом этамиз.

tribuna.uz