Спорт ер юзида мавжуд бўлмаса, нима бўларди?..

1

Бу саволни ўртага ташлашимизнинг ўз сабаблари бор. Ҳозирги кунда спортнинг минглаб турлари борлигини барча билади. Кимдир спорт билан шуғулланади, бошқа биров қайсидир спорт турининг ишқибози ҳисобланади. Шу ўринда бир савол туғилади. Ер юзидаги энг шафқатсиз спорт тури қайси? Қаранг, қадимда энг шафқатсиз спорт тури сифатида Венацио ҳисобланган экан. Бу спорт турининг асл шартлари шундан иборат эдики, одамлар маҳлуқлар, ҳайвонлар билан гладиаторлик жангларини ўтказишган. Бунинг оқибатида юзлаб ҳайвонлар ўлим топган. Биргина Колизейнинг очилиши муносабати билан ўтказилган Венацио мусобақасида жами 9 мингта ҳайвон ўлим топган экан. Ана энди тасаввур қилинг. Агар спорт тушунчаси умуман бўлмаганда ер юзи қандай ҳолатда бўларди?..

Айни вақтда 10 мингтага яқин спорт тури бор. Қайсидир спорт тури шартига кўра спортчилар иштон ичкарисида сичқонлар оиласига кирувчи жониворни иложи борича узоқроқ ушлаб тура олиши лозим. Ёки бўлмаса, сочиқ ирғитиш спорти ҳам жуда қизиқарли. Шуларнинг барчаси бўлмаса, не қилардик?..

Агар бугунги кунда дунё бўйича 25 миллион нафар спортчи борлигини ҳисобга олсак, спорт мавжуд бўлмаса, улар бошқа касб ёки ҳунарнинг бошини тутишарди. Ҳар йили спорт турлари бўйича ўтадиган мусобақаларга жами 5 триллион доллар пул сарфланади. Бу пул ҳам бошқа мақсадларга йўналтириларди. Спорт мавжуд бўлмаганда, биз 53 та олимпия ўйинларига гувоҳ бўлмаган чиқардик. Спортга пул тикиш деган нарсалар ҳам бўлмасди. Дунёда бунёд этилган, жами 12 миллион кишини ўзида мужассам эта олувчи 426 та ўйингоҳ ҳам бўлмасди.

Ҳозир дунё бўйича олиб қараганда, туб аҳолининг 30 фоизи ортиқча вазндан азобланади. Спорт бўлмаса, бу миқдор ўн баробар кўпроқни ташкил этарди.

Кўрдингизми? Спортнинг йўқлиги қанчалар зарарли!?. Спорт ер юзида пайдо бўлмаганда, дунё аҳли ҳеч қачон ҳозиргичалик бирлаша олмаган бўларди. Ёлғиз қолишдан, спортдек ажойиб ва меҳрибон борлиқдан айрилишдан Худонинг ўзи асрасин!

Беҳруз ҲАЙИТОВ тайёрлади

 

Азиз дўстим, сизни ўзимизнинг “WhatsApp”даги каналимизга лутфан таклиф этамиз! Сиз бу каналда қизиқарли ва тезкор хабарлар, бир-биридан ажойиб ҳикоялар, давомли асарларни ўқиб, мароқли ҳордиқ оласиз, яна бир қатор шу каби маълумотларга бошқаларга нисбатан олдинроқ эга бўласиз! Каналимизга аъзо бўлинг!

https://chat.whatsapp.com/Jwpkj16hPyS5jkvcZxybVc

 

Facebook'даги саҳифамизда янгиликларни кузатиш янада қулай!

Марҳамат! Аъзо бўлиш учун "Нравится страница" тугмасини босинг:

1 ТА ФИКР

  1. » Hozir dunyo bo’yicha olib qaraganda, tub aholining 30 foizi ortiqcha vazndan azoblanadi. Sport bo’lmasa, bu miqdor o’n barobar ko’proqni tashkil etardi. »
    Iltimos mana shu jumlani mag’zini chaqib bersangiz?!

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here