Танзила Нарбаева: Кўча-куйда аёл зўравонлик қурбони бўлса, биз албатта уни ҳимоя қиламиз

0

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари, Хотин-қизлар қўмитаси раиси Танзила Норбоева «Facebook»даги саҳифасида Ижтимоий тармоқларда муҳокамаларга сабаб бўлган — Каттақўрғон шаҳар ички ишлар бошқармаси ходимлари ўғриликда гувон қилинган аёл  воқеасига муносабат билдирди.

Самарқандлик аёл билан бўлган воқеа – бу албатта, ҳеч қайси одоб ва аҳлоқ коидаларига тўғри келмайди. Аввало гап шу «эркак» тарбиясининг даражаси тўғрисида бўлиши керак.

Бу ҳолат мутлақо ички ишлар идоралари фаолиятига дахлдор эмас, аксинча, бу нуфузли вазирлик ўз сафларини нопок, қўпол ходимлардан тозалаяпти.

Республика хотин-қизлар қўмитаси аёллар билан, у қандай хато килиб қўйганидан катьий назар, бундай муносабатда бўлишга мутлақо қарши! Биз барча аёлларимизни ҳимоя қилиш борасида ўз фаолиятимизни олиб бормокдамиз. Хозирги кунда оилада, мехнат жамоасида, кўча-куйда аёл зўравонлик қурбони бўлса, биз албатта уни ҳимоя қиламиз.

Бу борада ҳар бир туманларимиз ва шаҳарларда аёлларга ёрдам берадиган марказлар ташкил қилинмокда, шу билан бирга зўравонликнинг олдини олишга қаратилган махсус қонун яратилиши устидан ҳам иш олиб борилмоқда.

Мазкур воқеа барча хотин-қизларимизнинг нафратини уйғотди, буни ижтимоий тармоқлардаги қизғин муҳокамалар кўрсатмоқда.

Биз Бош прокуратура томонидан қўзғатилган тергов иши якунларини кутамиз ва шу аёлнинг муаммоси билан албатта шуғулланамиз.

Asr.uz

Facebook'даги саҳифамизда янгиликларни кузатиш янада қулай!

Марҳамат! Аъзо бўлиш учун "Нравится страница" тугмасини босинг:

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here