Ўйлаб кўрдингизми? 2018 йил 7 июль куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қиларкин?

0

 

 

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

7 июль куни оила қуришга улгурмаганлар ҳаётида қувончли лаҳзалар содир бўлиши кутилади. Сиз бўлғуси жуфтингизни тасодифан учратиб, у билан танишиш бахтига муяссар бўласиз. Бу учрашув оила ва фарзандлар масаласидаги тасаввурларингизни ижобий тарафга ўзгартириб юбориши тайин. Бугун уй таъмири, янги уйга кўчиб ўтиш ва дала ҳовлида дам олиш мароқли кечади. Дўстларни таклиф қилинг, дилдан суҳбатлашинг. Буларнинг барчаси саломатлигингизни тиклашда ҳам албатта асқотади.

 

 

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

 

Яқин инсонингиз билан муносабатларда баъзи муаммолар юзага келиши мумкин. Оддий баҳслашувдан бошланган суҳбат оқибатда катта жанжалга айланиб кетиши ҳеч гап эмас. Шундай экан, ҳар бир гапингизни ўйлаб гапиришингиз, ён бериш масаласига эътибор қаратишингиз лозим бўлади. Кечқурун баъзиларни хизмат сафарига юборишлари мумкин. Сафар сизга ҳаётни янада теранроқ англашингизда ёрдам беради. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилинг. Ухлашга ётишдан олдин сут ёки қатиқ ичиб ётинг, тушларингиз равшан тортади.

 

 

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)

 

7 июль куни яқин ўтмишда йўл қўйган хатоларни, ўйламай босиб қўйган қадамларнинг туб сабабларини ёдга олинг. Бировни айблаш осон, аммо бугун ўша мавзуда бош қотириб, ҳақиқатни англашга ҳаракат қилинг. Дўконларни, бозорларни айланишда сергакликни қўлдан берманг. Киссавурлар назарига тушиб қолишингиз хавфи бор. Кўнгилсиз хаёллардан чалғишингизда йога, севимли хоббингиз билан машғул бўлиш амаллари катта ёрдам беради. Бугун рассомларнинг ошиғи олчи бўлади.

 

 

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)

 

Муаммолар, қийинчиликлар қандай кўринишда бўлмасин, барибир улар қаршисида бош эгманг. Ҳаётда ҳал этиб бўлмайдиган муаммо, енгиб ўтиб бўлмайдиган тўсиқнинг ўзи йўқ. Фақат вазиятни тўғри таҳлил қила олсангиз бас. Молиявий масалада омад сиз томонда. Шундай экан, сира қайғуга ботмай, олға қадам ташлайверинг. Башарти нималарнидир харид қилишингизга эҳтиёж туғилса, энг муҳимларини танланг. Ҳар ҳолда тежоғлик иш бежоғлик деган гаплар бор. Саломатлигингиздан ҳам бугун шикоятингиз бўлмайди. Лекин пляжда чўмилиш, қуёш тиғида узоқ вақт қолиб кетишингиз тавсия этилмайди.

 

 

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

 

7 июль куни Арслон буржида таваллуд топганларни жиддий муаммолар кутиб туради. Бу муаммоларни ижобий ҳал этиш учун уринишда руҳий ҳолатингизга ростакам зиён етиши мумкин. Лекин ортга чекинманг. Илгари бундай мушкулотлардан қандай халос бўлганингиз ҳақида эсланг. Оптимистларча йўл тутинг. Ишингиз шунда албатта бароридан кела бошлайди. Пул сарфлаш бобида сира иккиланманг. Пулларингиз етарли. Ҳатто бриллиант, олмослар сотиб олишингизга ҳам етиб ортади иншооллоҳ. Фақат саломатлигингизни жуда эҳтиёт қилинг.

 

 

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

 

Бугун харажат қилишдан олдин ўзингизни шу масалага руҳан тайёрлаб олинг. Акс ҳолда кейин афсусланиб ўтиришингиз фойда бермайди. Ҳаётий тажрибангизга қаттиқроқ суянган ҳолда иш юритинг. Оилали дўстларимизнинг шахсий ҳаётида ёқимли танаффуслар пайдо бўлиши мумкин. Сиз ниҳоят жуфтингиз билан орангиздаги аччиқ-тирсиқларга якун ясайсиз. Жуфтингизга жилмайишлар ҳадя этишдан тийилманг. Ҳақиқат барибир сиз томонда бўлади. Сурункали хасталикка дучор бўлганлар саломатлиги ҳақида қаттиқроқ қайғуришлари зарур.

 

 

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

 

7 июль куни яқин инсонларингизга нисбатан ўта талабчан бўлманг. Ҳатто, жуфтингизни ўз характерингиз етагига олишдан тийилинг. Ширинсухан бўлинг, кенг кўнгил эгасига айланинг. Принципларингиздан воз кечинг. Жуда бўлмаса, болаликдаги ҳаётингизни ёдга олинг. У сизни тўғри йўлга солиб қўя билади. Ишга ижодий ёндашсангиз, албатта муваффақият сиз томонда бўлади. Моддий жиҳатдан ҳам камчилигингиз бўлмайди. Пулингиз етарли, кайфиятингиз аъло бўлади худо хоҳласа.

 

 

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

 

Бугун нафақат ишда, балки муҳаббатда ҳам ҳақиқий яратувчига айланишингиз талаб этилади. Жуфтингиз ёки бўлғуси жуфтингиз сиздан ноанъанавий, ноодатий такаллуфларни кутади. Ҳа, ҳадеб пул, иш, мавқе ҳақида ўйлайвермай, романтика масаласига ҳам мундоқ эътибор бериб қўйсангиз ёмон бўлмайди албатта. Кечқурун кутилмаган совға қилсангиз ҳам суюкли инсонингиз бир қоп семирарди. Баъзи дўстларимиз кечқурун фавқулодда сафарга отланишлари мумкин.

 

 

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

 

7 июль куни барчага, қўни-қўшнидан тортиб, қариндош-у ҳамкасбларгача нимага қодирлигингизни бошни баланд кўтарган ҳолда намойиш этинг. Молиявий муаммоларни ижобий ҳал этишда артистларча айёрлик сизга бугун жуда асқотади. Ошиғингиз олчи бўлади. Шахсий ҳаётда тажрибаси ўзингизникидан кўпроқ қариндошларга қулоқ тутинг. Шунда сизга ҳам албатта омад кулиб боқади. Бугун ухлаб кўрадиган тушингиз ўнгидан келиш эҳтимоли яқин. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилишни унутманг.

 

 

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)

 

Иш жойингизда муҳит ва «об-ҳаво» ўзгариши кутилади. Майда-чуйда муаммолар қалашиб ётишига қарамай, ишларингиз барибир бароридан келишда давом этаверади. Фақат ҳаракатда адашмасангиз бас. Бугун сафарга чиқиш, тадбиркорлар учун янги шартномалар имзолаш амаллари хайрли кечади. Кечқурун аксарият дўстларимизнинг хонадонида оилавий байрам кузатилиши мумкин. Унда сиз етакчилик қиласиз. Яхши дам олинг.

 

 

ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)

 

7 июль куни иш жойингизда ҳамкасбларга барча билим ва тажрибангизни намойиш этишга ҳақлисиз. Бу сизга қўшимча обрў ва муваффақиятлар бахш этади. Ишхонадаги раҳбарият қаршисида ҳам ҳурматингиз ошади. Молиявий масалада ғалабаларга эришиш учун бугунги кун у қадар тўғри келмаслиги мумкин. Аммо ким лотерея чиптаси сотиб олган бўлса, бугундан катта ютуқни кутса ярашади. Омад сизни бағрига олай деб турибди. Аёллар ва қизларга бугун гўзаллик салонига бориш, ташқи кўринишини тартибга келтириш муваффақият тақдим этади.

 

 

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

 

Қаерга борманг, нима ишга қўл урманг, омадингиз чопа бошлашига ўзингиз гувоҳ бўласиз. Қалбингизни бўлмағур туйғулар бугун чирмаб олмайди. Ҳеч ким билан баҳслашмайсиз, жанжаллашмайсиз. Хизмат сафарига отланишингиз ҳам эҳтимолдан холи эмас. Бу сафар сизга молиявий тўкинлик олиб келади. Йирик харидлардан кескин юз буринг. Саломатликни мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратинг.

Хушвақт бўлинг!

Ҳаммавақт бўлинг!

Олимжон ҲАЙИТ тайёрлади

Азиз дўстим, сизни ўзимизнинг “WhatsApp”даги каналимизга лутфан таклиф этамиз! Сиз бу каналда қизиқарли ва тезкор хабарлар, бир-биридан ажойиб ҳикоялар, давомли асарларни ўқиб, мароқли ҳордиқ оласиз, яна бир қатор шу каби маълумотларга бошқаларга нисбатан олдинроқ эга бўласиз! Каналимизга аъзо бўлинг!

https://chat.whatsapp.com/Jwpkj16hPyS5jkvcZxybVc

 

Facebook'даги саҳифамизда янгиликларни кузатиш янада қулай!

Марҳамат! Аъзо бўлиш учун "Нравится страница" тугмасини босинг: