Бельгия терма жамоаси футбол ватани бўлмиш Бразилияни жаҳон чемпионати ярим финалига чиқиш бахтидан маҳрум қилди…

2

 

Россияда ўтаётган футбол бўйича жаҳон чемпионати 1/4 финалида Бельгия терма жамоаси бразилиялик рақибларни 2: 1 ҳисобда мағлуб этиб ярим финалга йўлланмани қўлга киритди.

Учрашув Қозон шаҳрида бўлиб ўтди. 13- дақиқада Бразилия термаси аъзоси Фернандиньо автоголга муаллифлик қилди. Рақиблар дарвозасига иккинчи голни 31- дақиқада Кевин де Брёйне киритди. Матчнинг 76- дақиқасида эса Бразилия жамоаси футболчиси Ренато Аугусто бельгияликлар дарвозасини аниқ нишонга ола билди. Шундай қилиб, ҳисоб 2: 1! Ярим финалда 10 июль куни Бельгия терма жамоаси Франция термасига қарши майдонга тушади.

rsport. ria. ru

2 ФИКРЛАР

Comments are closed.