Чеченистонда Муҳаммад Салоҳни Ислом дунёсининг фахрий фуқаросига айлантиришмоқчи

1

Чеченистонда Миср терма жамоаси ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳнинг Ислом дунёси ва инсониятнинг фахриф фуқароси бўлишга арзиши ҳақида фикр билдирилди. Бу ҳақда Islam-today хабар тарқатди.

Чеченистоннинг миллий сиёсат, ташқи алоқалар ва ахборот вазири Жамбулат Умаров журналистлар билан суҳбат чоғида Чеченистоннинг фахриф фуқароси унвони Салоҳга фақатгина ўз касби бўйича қўлга киритган ютуқлари учун берилмаётганини таъкидлади.

Умаровнинг сўзларига кўра, у нафақат “кучли ўйинчи”, балки “ҳақиқий иймонга эга бўлган ва тақводор мусулмон”.

 

manba: azon.uz

1 ТА ФИКР

Comments are closed.