Машина рулини бошқараётган ҳайдовчи нега ухлаб қолаверади?.

0

Худди шу масалада Мельбурндаги қироллик технология университети олимлари алоҳида тадқиқотлар ташкил этишди. Тадқиқотларга 15 нафар кўнгилли ҳайдовчи жалб этилди. Уларни икки гуруҳга бўлиб, биринчи гуруҳдагилар ўтирган машина ўриндиғига 4-7 герц ҳажмда паст частотали вибрация юборилди. Иккинчи гуруҳга бу нарса юборилмади. Қарабсизки, орадан 15 дақиқа ўтгач, биринчи гуруҳдаги ҳайдовчилар эснай бошлашди. 30 дақиқадан кейин эса ухлаб қола бошлашди. Худди шуни ҳисобга олиб олимлар бир тўхтамга келишди. Ҳайдовчининг рулда ухлаб қолишига машина ўриндиқларида мавжуд паст частотали вибрация таъсири сабаб бўлади. Демак, бу ҳақда автомобил ишлаб чиқараётган компаниялар ўйлаши лозим. Улар ўриндиқларда шундай вибрациялар бўлмаслигига эришишлари керак. Ана шунда ҳайдовчи ухлаб қолмайди ва автоҳалокатларга барҳам берилади.

zakon. kz

Facebook'даги саҳифамизда янгиликларни кузатиш янада қулай!

Марҳамат! Аъзо бўлиш учун "Нравится страница" тугмасини босинг: