Мексикадаги фейерверклар ишлаб чиқариш фабрикасида яна портлаш содир бўлди…

0

 

Мексиканинг Тультепек шаҳридаги фабрикада қарийб 200 йилдан бери фейерверклар ишлаб чиқарилади. Аммо ҳар йили фабрикада кучли портлашлар кузатилади. Куни кеча тағин шундай портлашлардан бири содир бўлиши оқибатида 20 киши ҳалок бўлди, 40 дан зиёд одам турли даражада жароҳатлар олди.

Бундан ташқари, бинонинг маълум қисми вайронага айланган. Ҳалок бўлганлар орасида тўрт нафар ўт ўчирувчи ҳамда икки полициячи бўлганлиги маълум қилинган. Улар биринчи портлашдаёқ ичкаридагиларни қутқариш ниятида олдинга интилишган. Афсуски, иккинчи портлаш тўлқини уларни ҳалок этган.

Фуқаро мудофааси хизмати раҳбари Луис Фелипе Пуэнте портлаш яширин тарзда портловчи моддалар ишлаб чиқариладиган бинода содир бўлганини айтиб ўтди. Мексикаликлар шу ўринда ҳукумат раҳбарларига ўз норозиликларини ошкор эта бошлашди. Улар Мексика раҳбарларини биргина фабрикада содир бўлаётган давомли фалокатларга барҳам бера олмасликда айблашди.

usa. one

Азиз дўстим, сизни ўзимизнинг “WhatsApp”даги каналимизга лутфан таклиф этамиз! Сиз бу каналда қизиқарли ва тезкор хабарлар, бир-биридан ажойиб ҳикоялар, давомли асарларни ўқиб, мароқли ҳордиқ оласиз, яна бир қатор шу каби маълумотларга бошқаларга нисбатан олдинроқ эга бўласиз! Каналимизга аъзо бўлинг!

https://chat.whatsapp.com/Jwpkj16hPyS5jkvcZxybVc