ҚОНХЎР…

0

 

* * *

 

Марина Андрей билан кўпдан бери учрашиб юрарди. Ҳар лаҳзада унинг «Менга турмушга чиқ!» дейишини орзиқиб кутар, афсуски, йигит ҳадеганда бу ҳақда оғиз очавермасди. Охири Марина чидай олмади. Ўзи гап очди.

— Майли, — деди Андрей. — Лекин никоҳдан ўтишга шошилмаслигимиз керак. Олдин шунчаки яшаб кўрайлик-чи, бир-биримизга тўғри келамизми-йўқми!..

Бўлмади. Бирга яшаганларига анча бўлса-да, Андрейдан садо чиқмади. Бора-бора Марина ундан аста совиб бораётганини пайқаб қолди…

Шундай кунларнинг бирида у Донецкда янги фирма очилганини эшитиб қолди. Фирма маълум миқдорда пул берсангиз, бироз вақт ўтиб бемалол фоиз ҳисобида даромад олаверишингиз мумкин экан. Марина қизиқиб қолди. Ҳаш-паш дегунча ёнига кўплаб ишқибозларни йиғди. Ваҳоланки, қанча мижозетаклаб борсангиз, шунча кўп даромад тўлашаркан. Марина ҳеч қанча вақт ўтмай бойиб кетди. Бу орада Андрейни ҳам бир амаллаб кўндириб нақд уч юз долларини фирмага топширтирди. Лекин Андрейда мижоз топиш қобилияти йўқ эди. Устига устак, Марина билан ажрашиб кетишига тўғри келди. Ана шу нарса унинг кўнгилсизликларга учрашига сабаб бўлди. Ишдан ҳайдалди, буёқда фирмадагилар унга фоиз тўлашдан бош тортишди. Баҳона битта эди. Андрей мижоз тополмаган. Марина эса, ҳар сафар бир гапни қайтарарди.

— Мен сени пулингни топшир деб мажбурламадим. Қолаверса, сен пулларингни менга эмас, ўша фирмага топширгансан. Бориб ўшалардан талаб қил!..

— «Йўқ, — деди Андрей Маринаникидан чиқиб кетаркан. —Ссен тўлайсан ўша пулларни. Йўқса, айбингни қонинг билан ювасан…»

 

* * *

 

Бир куни Андрейнинг калласига бир фикр келиб қолди. Хўш, Марина бойиб кетди, ҳамма нарсаси бор. Яқинда ҳатто янги видеомагнитофон сотиб олди… Тўхтаб тур…

Тўғри таниши Олганикига борди.

— Ольга, сенга видеомагнитофон керак эди шекилли-а?..

Ольга елка қисди.

— Яхши, ҳозир иккимиз биттасиникига борамиз. У мендан қарздор эди, қайтармаяпти. Уйидаги видеомагнитофонини олиб кетамиз…

Такси ушлашди. Андрей негадир йўл-йўлакай ёқилғи қуйиш шоҳобчасига кириб бир каннистр бензин ҳам сотиб олди…

Етиб келишгач, такси ҳайдовчиси ва Олгани ташқарида қолдириб, Андрейнинг ўзи Маринаникига кўтарилди…

Афсуски, Марина ёлғиз эмасди. Ёнида қўшниси Галина ва яна бир басавлат эркак ўтирар, биргаликда ароқ ичишарди.

— Таниш, бу Павел! — деди Марина эркакни кўрсатиб. Андрей кўрдики, Павел ўрнидан турадиган аҳволда эмас. Индамади.

— Марина, мумкинми, бир дақиқага йўлакка чиқ! — деди Андрей. — Иш бор эди…

Марина Галинани ёлғиз қолдириб йўлакка чиқди. Павел эмаклаганча меҳмонхонага йўл олди. Галина эса, идиш-товоқларни ювиш баҳонасида ошхонага кириб кетди.

— Пулни қайтар! — гапни дўқлашдан бошлади Андрей Маринанинг бўйнидан бўғиб. — Бўлмаса бекорга ўлиб кетасан…

— Қўйвор ярамас, қўйвор!..

Маринанинг қичқириғини эшитди шекилли, ичкаридан Павел чиқиб келди.

— Вей, нима қиляпсан? Қўйвор уни!..

Павел Андрейга ёпишиб улгурмади. Йигит чўнтагидаги аввалдан тайёрлаб қўйилган пичоқни чиқарди-да, эркакнинг юрагига санчди. Павел шу заҳоти полга қулади. Пайтдан фойдаланган Марина ташқарига ўзини урди. Аммо улгурмади. Андрей унга етиб олиб дуч келганерига тиғ санчаверди. (Кейинроқ экспертизанинг аниқлашича, Марина 28 еридан пичоқ еган экан) Шовқин-суронни эшитиб Галина ҳам қотиллик устидан чиқиб қолди. Ана энди учинчи гувоҳни ҳам йўқотиш лозим эди… Бироқ Галина ташқарига чиқиб улгурди ҳарқалай. Қаранг, шу тобда бақир-чақирдан безовталаниб пастки қаватдаги бир қўшни чол чиқиб қолса бўладими… Азбаройи ғазабга тўлган Андрей чолни ҳам тиғдан ўтказди…

Шундан сўнг секин Маринанинг уйига кириб бемалол видеомагнитофонни олди. Жами пулларини чўнтакка урди. Ташқарига чиқиб такси ҳайдовчисини рози қилди. Ольгага ваъда берганидек, видеомагнитофонни совға қилди…

Тезкор гуруҳ аъзолари Андрейни шу куниёқ қўлга олишди. У Ольга билан Васин деган танишиникида бемалол ароқхўрлик қилиб ўтирган экан. Аслида қотиллик ҳақида Галина милицияга хабар берганди…

Судда Андрей ўз қилмишларини ҳақиқат учун кураш деб атади.

— Марина менинг пулларимни қайтариб беришни истамади. — деди у суд ҳайъатига. — Мен уни сира ўлдирмоқчи эмасдим… Агар қайсарлик қилмаса, ҳаммаси яхши бўларди…

Суд адолатли ҳукм чиқарди. Андрей Калачко бир умрлик қамоқ жазосига лойиқ деб топилди. Олинган пулларни эса, албатта эгаларига қайтариши белгилаб қўйилди.

Лев КАПЛИН

Русчадан Олимжон ҲАЙИТ таржимаси

Азиз дўстим, сизни ўзимизнинг “WhatsApp”даги каналимизга лутфан таклиф этамиз! Сиз бу каналда қизиқарли ва тезкор хабарлар, бир-биридан ажойиб ҳикоялар, давомли асарларни ўқиб, мароқли ҳордиқ оласиз, яна бир қатор шу каби маълумотларга бошқаларга нисбатан олдинроқ эга бўласиз! Каналимизга аъзо бўлинг!

https://chat.whatsapp.com/Jwpkj16hPyS5jkvcZxybVc

 

 

 

Facebook'даги саҳифамизда янгиликларни кузатиш янада қулай!

Марҳамат! Аъзо бўлиш учун "Нравится страница" тугмасини босинг:

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here