Тожикистонлик аёл эрини Россиядан уйга қайтариш ниятида 9 ойлик боласининг танасига жами 10 та игнани санчиб ташлаган…

0

 

Тожикистондаги Рудакий туманига қарашли Сарикишти қишлоғида яшовчи 26 яшар шахси тергов манфаатларини ўйлаб сир тутилаётган аёлни милиция ходимлари қамоққа олди. У ўзининг 9 ойлик чақалоғи танасига ўн дона игнани санчиб ташлаган. Бола саломатлиги хавф остида қолган. Суриштирувлар пайтида бу тош кўнгилли аёл шу йўл билан Россияда қолиб кетган эрини қайтармоқчи бўлганини айтган.

Душанбедаги Караболо тиббиёт маркази врачлари боланинг бош чаноғи, бурун пастки қисми, оёқлари, бўйни, кўкрак қафасида жами 10 та игна мавжудлигини аниқлашди. Жарроҳлик амалиёти натижасида игналарнинг 6 таси олиб ташланди. Тўрттасини қайта жарроҳлик амалиёти ташкил этиш йўли билангина олиб ташлаш мумкин экан. Мутахассислар айтишдики, агар шу игналарни бола ютганда, ичак ва бошқа ички аъзоларига жиддий зиён етган бўларкан.

Ҳозирги кунда аёлга нисбатан жиноий иш қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

sputnik. kg

Азиз дўстим, сизни ўзимизнинг “WhatsApp”даги каналимизга лутфан таклиф этамиз! Сиз бу каналда қизиқарли ва тезкор хабарлар, бир-биридан ажойиб ҳикоялар, давомли асарларни ўқиб, мароқли ҳордиқ оласиз, яна бир қатор шу каби маълумотларга бошқаларга нисбатан олдинроқ эга бўласиз! Каналимизга аъзо бўлинг!

https://chat.whatsapp.com/Jwpkj16hPyS5jkvcZxybVc

 

Facebook'даги саҳифамизда янгиликларни кузатиш янада қулай!

Марҳамат! Аъзо бўлиш учун "Нравится страница" тугмасини босинг:

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here