Ўйлаб кўрдингизми? 2018 йил 8 июль куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қиларкин?

0

 

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

8 июль куни эртадан кечга қадар кўп ижобий натижаларни қўлга киритишингиз мумкин. Аммо буларнинг барчасидан қалбингиз қувона оладими? Шод-хуррам яшай оласизми? Мана шу нарсани аниқлаб олишингиз, ички имкониятларингизни чамалаб олишингиз зарур. Чунки ижобий натижаларга эришиш учун катта куч керак. Агар бу куч етарли бўлмай, организмни зўриқтириб қўйсангиз, муваффақиятлар татимаслиги мумкин. Асосан саломатликка эътибор қаратинг. Кам-камдан, тез-тез овқатланинг. Шунда ошқозонга зўр келмайди.

 

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

Баъзилар янги иш жойига ўтишлари кутилмоқда. Бундай лаҳзаларда сиз биринчи навбатда профессионализмни намойиш эта билишингиз лозим. Ҳали сизни яхши танимайдиган ҳамкасблар, раҳбарлар нималарга қодирлигингизни кўриб қўйсин. Дам олиш кунидан фойдаланиш ҳуқуқига эгалар эса кун давомида сув бўйларига чиқиб кўпроқ ўтирсалар, чўмилсалар ҳам зиён қилмайди. Негаки, 8 июль куни ҳам ҳаво ҳарорати барибир 40 даражадан дан ўтади. Молиявий аҳволингиз ҳам аъло даражада бўлади. Бемалол ўзингизга ёққан харидларни амалга оширсангиз бўлади.

 

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)

8 июль куни сира афсусланмасдан яқин ўтмиш билан видолашинг. Аниқроғи, яқин ўтмишда ўзингизга ёв бўлган одамлар ва ёмон хаёлларни миянгиздан чиқариб ташланг-да, олға юринг. Нафақат иш, ҳаёт, балки ҳар бир босадиган қадамингизни ҳам янгича талқинда босинг. Талқин шундай бўлсинки, у сизга ҳар жабҳада фақат наф келтирсин. Қанчалар мулойим, меҳрибон бўлсангиз, қариндошлар билан муносабатлар ҳам шунча яхши кечади.

Кечқурун овқатланишда эҳтиёткорлик ва бардошга эга бўлинг.

 

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)

Бугун барча тинчликпарварликни, аҳиллик ва меҳр-оқибатни сиздан ўрганиши лозим бўлади. Ҳатто, пул масаласида ҳам қанчалар ҳотамтойлигингизни кўрсатиб қўйинг. Албатта инқирозга юз тутмайдиган даражада. Муваффақиятларга эришсангиз, сираям мақтанманг. Одамлар киссангизда қанча пул борлигини ҳам билмай қўя қолсин. 8 июль куни ҳаёт тарзингизни ўзгартириш, спорт билан шуғулланиш катта фойда беради. Кечқурун айримлар қисқа масофага сафар қилишлари мумкин.

 

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

8 июль куни кунингиз анча асабий кечиши кутилмоқда. Шунинг учун эмоцияни жиловлаган ҳолда ҳаракатлар содир этишингиз талаб этилади. Кимлардир сизни йўлдан чиқаришга уриниб кўриши мумкин. Шу ерда мустаҳкам асаб сизга жуда асқотади. Айрим оила қурмаганлар янги танишувлар, романтик лаҳзалар ва севги изҳорларини бошдан кечириши мумкин. Агар дўстларнинг қайсиларигадир ваъда берган бўлсангиз, ваъдангизни албатта бажаринг. Ўз принципларингизга содиқ қолинг.

 

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

Атрофдагилар тутаётган ишларга, гапирилаётган гапларга танқидий муносабат билдиришдан сақланинг. Акс ҳолда жавоб сифатида кўнгилсиз вазиятларга тушириб қўйишлари ҳеч гап эмас. Молиявий масалада сабр ва яна сабр керак бўлади. Муаммолардан чалғишда эса сизга севимли хоббингиз катта ёрдам беради. Сурункали хасталикка йўлиққанлар кун тиғида узоқ вақт қолиб кетишдан сақланишлари зарур. Овқатланишда ҳам енгил ҳазм бўлувчи таомларни танланг. Ўзингизни эҳтиёт қилинг.

 

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

8 июлда яқин қариндошларга ўта хуш муомалада бўлишингиз тавсия қилинади. Асабийликни нари суринг, бу қариндош-уруғчилик ришталарини мўртлаштиришдан бошқасига ярамайди. Профессионал касбингиз билан боғлиқ ёқимли вазиятлар дам олиш куни бўлишига қарамай, қалбингизга меҳмон бўлиб келади. Йиғинлар, спорт мусобақалари ва шахсий иш билан боғлиқ амалга ошириладиган сафарлар ёқимли кечади. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилишни унутманг.

 

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

Чаён буржи вакиллари бугун ижод билан шуғулланганлари маъқул. Шу соҳа кишиларининг ошиғи олчи бўларкан. Кун давомида ҳамма нарсани пул билан ўлчашдан тийилинг. Яхшиси, юзага келаётган ҳар бир вазиятга ақлли нигоҳлар билан боқиб, келажак учун керакли хулосалар ясашга ҳаракат қилинг. Оила қуришга улгурмаганларнинг айримларини бугун кечки пайт романтик учрашув кутиб туради. Сиз танлаган ва кўнгил қўйган инсон ҳам руҳан, ҳам жисмонан ўзингизга нақадар мослигига бугун яна бир карра амин бўласиз.

 

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

8 июль куни ишда ҳам, муҳаббат-у оилавий ҳаётда ҳам чалкашликларга дуч келишдан тийила олмаслигингиз мумкин. Шунинг учун ҳар бир ишни аввал мулоҳаза қилиб олгандан кейин амалга оширинг. Молиявий муаммоларни ижобий ҳал этишда рақобатчи деб аталувчи кимсалар халал беришлари кутилмоқда. Бу асосан тижорат билан шуғулланувчиларга тааллуқли десак, тўғрироқ бўлади. Саломатлигингизни асранг. Иссиқ кунларда қуёш тиғида узоқ вақт қолиб кетишдан сақланинг.

 

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)

Ҳаётнинг энг оғир вазиятларини енгиб ўта олиш учун ақл ва бардошни чархлаб олишингиз зарур бўлади. Шахсий ҳисобланган баъзи ишларингиз хамирдан қил суғургандек осон битиши кутилади. Баъзилар куннинг биринчи ярмида тоғ ён-бағирларига чиқиб дам олиш, ҳаво алмаштириш бахтига муяссар бўлишади. 8 июлда азарти ўйинларга берилиш, ёлғон гапириш, бировга ҳасад қилиш кабилар фақат кўнгилсизлик келтиради.

 

ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)

8 июль куни биринчи навбатда оилангиз туриши лозим. Кейин бошқалари. Шундай қилсангиз, тўғри йўл тутган бўласиз. Сабаби, оилангиздагилар билан анчадан бери муносабатлар таранг тортган бўлиши мумкин. Оилани биринчи навбатда қўйгач, шу дилхираликларга барҳам берасиз. Жуфтингизни рашк қилишдан тийилинг. Рашк оилангизда нотинчлик келтириб чиқаради. Ҳаётга нисбатан ҳавас назари билан боқинг. Шунда йўлингиз ойдин бўлади. Кўча таомини истеъмол қилманг.

 

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

Худойим бугун сизни қувонч, ёрқинликка бой кун билан сийлаши кутилади иншооллоҳ. Пулингиз етарлича бор, кўнглингиз тусаган нарсаларни харид қила оласиз. Қизиқарли инсонлар билан учрашиб мулоқот қиласиз. Келажак учун режалар тузасиз. Бундан-да қувончлироқ кун бормиди дунёда. Қолаверса, бугун сафарлар, тадбиркорлар учун келишувлар, ҳамкорлар билан қизғин суҳбатлар хайрли кечади. Кечқурун дўстлар билан кўришиб гурунглашиш ҳам зиён қилмайди. Бош оғриғидан қийналаётган бўлсангиз, врачга кўриниш беринг.

Хушвақт бўлинг! Ҳаммавақт бўлинг!

Олимжон ҲАЙИТ тайёрлади

Азиз дўстим, сизни ўзимизнинг “WhatsApp”даги каналимизга лутфан таклиф этамиз! Сиз бу каналда қизиқарли ва тезкор хабарлар, бир-биридан ажойиб ҳикоялар, давомли асарларни ўқиб, мароқли ҳордиқ оласиз, яна бир қатор шу каби маълумотларга бошқаларга нисбатан олдинроқ эга бўласиз! Каналимизга аъзо бўлинг!

https://chat.whatsapp.com/Jwpkj16hPyS5jkvcZxybVc

 

Facebook'даги саҳифамизда янгиликларни кузатиш янада қулай!

Марҳамат! Аъзо бўлиш учун "Нравится страница" тугмасини босинг: