Японияда сув тошқинлари туфайли ҳозирга қадар 20 киши ҳалок бўлди. Элликдан зиёд одам бедарак йўқолди…

0

 

Фожиа кеча Киодо префектурасига қарашли Майдзуру шаҳрида содир бўлган. Кучли ёмғирлар туфайли сув тошқинлари юзага келиб, беш мингга яқин одам электр, алоқа, газ ва бошқа коммуникациялардан узилиб қолган. Айтишларича, ўнлаб одамлар жиддий жароҳатлар билан касалхонага олиб кетилган. Уларнинг икки нафари ўта оғир аҳволда экани айтилган.

Айни пайтда Япониядаги жами 48 минг нафар ўз-ўзини мудофаа қилиш кучлари, полиция ва ўт ўчириш бригадалари ходимлари жабрланганларни қутқариш амалини адо этишмоқда. Ушбу ишни мамлакат бош вазири Синдзо Абэ шахсан назоратга олган.

Окаяма префектураси ҳам кучли ёмғирлар натижасида юзага келган сув тошқинларидан жиддий жабр кўрган. Сувнинг баландлиги кўп қаватли уйларнинг иккинчи қаватигача етган.

zakon. kz

Азиз дўстим, сизни ўзимизнинг “WhatsApp”даги каналимизга лутфан таклиф этамиз! Сиз бу каналда қизиқарли ва тезкор хабарлар, бир-биридан ажойиб ҳикоялар, давомли асарларни ўқиб, мароқли ҳордиқ оласиз, яна бир қатор шу каби маълумотларга бошқаларга нисбатан олдинроқ эга бўласиз! Каналимизга аъзо бўлинг!

https://chat.whatsapp.com/Jwpkj16hPyS5jkvcZxybVc