Ёшлар иттифоқи абитуриентларга эслатмаларни эълон қилди

1

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Самарқанд вилояти кенгашининг “Telegram” каналида абитуриентлар учун эслатмалар эълон қилинди.

Унда ОТМга ўқишга кириш учун тест вақтидаги ва ундан кейинги жараёнлар ҳақида қуйидаги маълумотлар берилган:

1. Тест синовларида бериладиган саволлар бошқа кунлар такрорланмайди;

2. Мобил телефон алоқаси ва SMS хизмати 15 кун давомида ўчириб қўйилмайди, балки республика бўйлаб тест ўтказилувчи 57 та катта павильонларга алоқани узувчи мосламалар ўрнатилади;

3. Тест варақалари Тошкентга махсус хизмат орқали самолётларда олиб келинади ва ўша ерда текширилади;

4. Тест жавоблари эртасига ДТМ сайтида эълон қилинади, аввалгидек тест ўтказилган бинога жавоб варақалари илинмайди.

5. Тестга шпаргалка, телефон ва бошқаларни олиб киришга уринган абитуриент ўша заҳоти тестдан четлатилади. Уни павильонга олиб киришининг ўзидаёқ акт тузилиб,  абитуриент қайтариб юборилади;

6. Тест синовлари кундузги, махсус сиртқи ва кечки (сменали) таълим шакли учун ҳар йили 1 августдан 15 августгача бўлган муддатда, қоида тариқасида, кунига икки сменада ўтказилади. Биринчи смена соат 08:00 да, иккинчи смена соат 15:00 да бошланади;

7. Тест топшириқларини бажариш учун 30 та тест топшириғига 1 соат, 60 та тест топшириғига 2 соат, 90 та тест топшириғига 3 соат вақт белгиланади. Бунда эътибор бериш керакки, жавоблар варақасини ўша вақт ичида белгилаб бўлиш керак;

8. Тест ўтадиган павильонлардаги камералар 31 июль куни ёқиб қўйилади ва 16 август куни ўчирилади;

9. Тест синовлари жараёнлари интернет орқали трансляция қилинади ва имкони бўлса республика ҳамда маҳаллий телеканаллар орқали тўғридан-тўғри намойиш этиш ҳам режалаштирилмоқда.

Zarnews.uz

Facebook'даги саҳифамизда янгиликларни кузатиш янада қулай!

Марҳамат! Аъзо бўлиш учун "Нравится страница" тугмасини босинг:

1 ТА ФИКР

  1. Ўзбекистон ёшлари иттифоқи Самарқанд вилояти кенгашинингЎзбекистон ёшлари иттифоқи Самарқанд вилояти кенгашининг

    Такрор ёзилган

Comments are closed.