70 ЁШЛИ ШВАРЦНЕГГЕР ЕТТИ ЙИЛДАН БЕРИ ХОТИНИ БИЛАН АЖРАША ОЛМАЙ ҲАЛАК…

0

 

«Терминатор» суперқаҳрамони, ажойиб актёр ва бодибилдинг устаси Арнольд Шварцнеггер ҳамда рафиқаси Мария Шрайверлар 2011 йили ажрашишга қарор қилишган. Бунга Шварцнеггернинг уй хизматчиси Милдред Баена билан хуфиёна учрашуви сабаб бўлган. Мариянинг айтишича, хиёнатга чидаркан, бошқа аёллар каби тишни тишга қўяркан-у, аммо Милдреднинг Шварцнеггердан туғиб олгани алам қилибди. Шундан кейин Мария ажрашишга қарор қилибди. Шварцнеггер ҳам рад этиб ўтирмади. Бошқа жуфтликлар каби улар жанжал, бойлик талошларини ўйлаб топишмади. Ўрталаридаги жами 400 миллион доллар пулни тенг ярмидан бўлишди-ю, шу билан тинчланишди. Лекин гап бунда эмас. Улар етти йилдан бери тўрт фарзандни ҳануз биргаликда тарбия қилишмоқда. Суд орқали ажрашиш жараёни тугатилгани йўқ. Суд ҳукм эълон қилмаган. Шунинг учун бўлса керак, экспертлар, кенг жамоатчилик бу ажрашиш жараёнини сира ўйлаб ўтирмасдан Гиннес рекордлар китобига киритиш мумкинлигини айтишмоқда.

vladtime. ru

Азиз дўстим, сизни ўзимизнинг “WhatsApp”даги каналимизга лутфан таклиф этамиз! Сиз бу каналда қизиқарли ва тезкор хабарлар, бир-биридан ажойиб ҳикоялар, давомли асарларни ўқиб, мароқли ҳордиқ оласиз, яна бир қатор шу каби маълумотларга бошқаларга нисбатан олдинроқ эга бўласиз! Каналимизга аъзо бўлинг!

https://chat.whatsapp.com/Jwpkj16hPyS5jkvcZxybVc

 

Facebook'даги саҳифамизда янгиликларни кузатиш янада қулай!

Марҳамат! Аъзо бўлиш учун "Нравится страница" тугмасини босинг:

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here