ЖУДАЯМ ҚИЗИҚАРЛИ ФАКТЛАР…

0

 

1. Америкалик Жон Уинтроп исмли шахс дунёда биринчи бўлиб санчқи ёрдамида овқатланган. Бу воқеа 1630 йил 25 июнда содир бўлган.

2. 1850 йили Леви Штраус ўзининг илк ишлаб чиқарган жинсисини 6 доллар (олтин баҳосида) га сотган.

3. Қадимий греклар тилида дин маъносини берувчи сўз бўлмаган.

4. Америкада ишлаб чиқариладиган тузнинг учдан бир қисми йўллардаги музларни эритиш учун сарфланади.

5. Янги Зеландияда яшовчи Кеа тўтиқуши жуда гапдон бўлиб, одамлардан умуман қўрқмайди. Бу тўтилар денгиз сатҳидан 1500 метр юқорида яшайди. Лекин тез-тез пастга тушиб отеллар ичкарисига ҳам бемалол кириб боради.

6. Дельфин ҳар икки соатда терисининг энг биринчи қатламини янгилаб туради.

7. Осминогларнинг учта юраги бор.

8. Бит бир йил овқат емасдан яшай олади.

9. Бойқуш бошини 360 даражагача бура олади.

10.»Василиски» деб номланувчи калтакесаклар сувда ҳам бемалол югура олишади.

Олимжон ҲАЙИТ тайёрлади

Азиз дўстим, сизни ўзимизнинг “WhatsApp”даги каналимизга лутфан таклиф этамиз! Сиз бу каналда қизиқарли ва тезкор хабарлар, бир-биридан ажойиб ҳикоялар, давомли асарларни ўқиб, мароқли ҳордиқ оласиз, яна бир қатор шу каби маълумотларга бошқаларга нисбатан олдинроқ эга бўласиз! Каналимизга аъзо бўлинг!

https://chat.whatsapp.com/Jwpkj16hPyS5jkvcZxybVc

 

Facebook'даги саҳифамизда янгиликларни кузатиш янада қулай!

Марҳамат! Аъзо бўлиш учун "Нравится страница" тугмасини босинг: