«LG» КОМПАНИЯСИ МУТАХАССИСЛАРИ АҚЛЛИ РУЧКА ЯРАТИШДИ…

0

 

Бу ручкалар компания ишлаб чиқараётган смартфонларнинг бир четига жойлаштирилади. Ручканинг биринчи навбатдаги вазифаси матн ёзишдан иборат. Сиз оддий қоғозга бу ручка ёрдамида матн ёзасиз. Матн эса ручкага ўрнатилган икки эгилувчан ва йиғилувчан дисплейларнинг бирида пайдо бўлади. Уни СМС хабар сифатида ҳам бемалол юборса бўлади. Хуллас, ақлли ручканинг иккинчи экрани эгилувчан бўлиб, унда огоҳлантиришлар, хабарлар ўз аксини топади. Бундан ташқари, экран ёрдамида интернет сайтларига ҳам кирса бўлади. Қолаверса, ақлли ручкалар компас, гироскоп, дактилосканер, қон босимини ва юрилган йўл масофасини ўлчаш каби вазифаларни ҳам бажаради. Олимларнинг таҳлилига кўра, кейинчалик ручкалар янада такомиллашади ва смартфон кўтариб юришга ҳожат қолмайди.

vladtime. ru

Азиз дўстим, сизни ўзимизнинг “WhatsApp”даги каналимизга лутфан таклиф этамиз! Сиз бу каналда қизиқарли ва тезкор хабарлар, бир-биридан ажойиб ҳикоялар, давомли асарларни ўқиб, мароқли ҳордиқ оласиз, яна бир қатор шу каби маълумотларга бошқаларга нисбатан олдинроқ эга бўласиз! Каналимизга аъзо бўлинг!

https://chat.whatsapp.com/Jwpkj16hPyS5jkvcZxybVc