Мутахассислар сувни литрлаб ичишни маслаҳат беришмайди…

1

 

Тиббиёт ходимлари айтишадики, организм учун ичимлик суви жуда зарур. Аммо экспертлар бу талабни қоралашади. Тўғри, балки сувни кўпроқ ичиш ортиқча ёғлардан халос бўлишда, ташқи кўриниш гўзал бўлишида қайсидир жиҳатдан ёрдам берар. Лекин литрлаб ичилган сув организм учун зарар. Биринчидан, кечқурун кўп сув ичсангиз, ярим тунда уйғониб кетасиз. Ҳожатхонага чиқишга мажбурсиз. Бу уйқунинг меъёрий фазаси бузилишига олиб келади. Иккинчидан, тунда буйраклар жуда секин ишлайди. Кўп сув ичсангиз, уларнинг ишлаши қийинлашади. Натижада эрталабига юз, қовоқлар, қўл ва оёқларда шиш пайдо бўлиши мумкин.

Спорт билан шуғулланишда ҳам кўп сув ичиш тавсия этилмайди. Сув организмдаги туз, кислотани ювиб кетади.

Оқибатда бош оғриғи, бош айланиши, кўнгил айниши кабилар юзага келади. Бундан ташқари, кўп сув ичиш юрак фаолиятида муаммоларни келтириб чиқаради. Аччиқ қалампирли таомдан кейин ва овқатланиш пайтида ҳам кўп сув ичиш ярамайди. Чунки сув аччиқ таом таркибидаги капсаициннинг организм бўйлаб тез тарқалишига ёрдам беради. Кейин жиғилдон қайнаши каби ёқимсиз ҳолатлар келиб чиқади.

Мутахасссислар айтишадики, меъёридан кўп сув ичилганда, организмдаги натрий ювилиб кетади, буйрак жисмоний зўриқишга учрайди ва қонга керакли моддаларни юборишга қийнала бошлайди.

newsyou. info

Азиз дўстим, сизни ўзимизнинг “WhatsApp”даги каналимизга лутфан таклиф этамиз! Сиз бу каналда қизиқарли ва тезкор хабарлар, бир-биридан ажойиб ҳикоялар, давомли асарларни ўқиб, мароқли ҳордиқ оласиз, яна бир қатор шу каби маълумотларга бошқаларга нисбатан олдинроқ эга бўласиз! Каналимизга аъзо бўлинг!

https://chat.whatsapp.com/Jwpkj16hPyS5jkvcZxybVc

 

Facebook'даги саҳифамизда янгиликларни кузатиш янада қулай!

Марҳамат! Аъзо бўлиш учун "Нравится страница" тугмасини босинг:

1 ТА ФИКР

  1. Тугри, сувни юкорида курсатилган холларда куп ичиш маькул эмасдир, лекин уни хозирги иссик кунларда купрок ичиш тавсия килинади. Бемалол кунига 3-4 литр ва ундан ортик ичиш организмнинг иссикка бардошлигини оширади. Эьтиборингиз учун буни хам сиз юкорида айтиб утган «мутахасссис»лар тавсия этади.

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here