Ўйлаб кўрдингизми? 2018 йил 9 июль куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қиларкин?

0

 

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

9 июль куни биринчи ўринда энг муҳим ишларни амалга оширишингиз зарур бўлади. Ўзингиздан тажрибаси кўпроқ, ёши улуғлар олдида ҳам ўзингизни тетик, қайноқ тутинг, зарар қилмайди. Саломатлигингиз ўз қўлингизда. Сузиш машқлари, танани тоблаш амаллари соғлиғингизга ижобий таъсир кўрсатади. Ортиқча ёғлардан халос бўлиш ниятингиз бўлса, парҳез тутишни бошласангиз ҳам ёмон бўлмасди. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилинг. Ичимлик сувини кечқурун кўп ичманг. Бу организмни жисмоний зўриқишга олиб келади.

 

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

Ғалати туюлса ҳам бугун ўзингизни қидиришингиз зарур. Сиз кейинги кунларда негадир ўзингизда эмассиз. Балки ишлар чарчатгандир, ўқиш толиқтиргандир. Агар шундай бўлса, маълум муддат дам олишингиз тавсия этилади. Бугун иш жойингиздаги барча юмушларни уддалашга улгуришингиз, кераклича даромадга эга бўлишингиз керак. Куннинг иккинчи ярмида даромад масаласи ижобий ҳал бўлса ажаб эмас. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилиб, енгил ҳазм бўлувчи таомлар билан чекланинг.

 

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)

9 июль куни сира шошилманг. Нимаики ишга қўл урсангиз ҳам аста-секин, мулоҳаза қилган ҳолда ҳаракатлар содир этинг. Иш кўп, аммо сиз робот эмассиз. Насиб қилганини бажарасиз, қолгани эртанги куни амалга оширилса ҳам осмон узилиб ерга тушмайди. Кун давомида азалий орзуларингиздан бири ҳақиқатга айланиши мумкин. Бу орзу ушалиши учун пул сира зарур бўлмайди. Оила қурмаган бўлсангиз, бугун учрашувлар, романтика муваффақият келтирмайди. Яхшиси, кечқурун яқинларингиз даврасида дам олинг.

 

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)

Иш жойингизга кириб борганингиздан кайфиятингиз кўтаринки тусга кириши кутилмоқда. Ҳамкасблар сизни олқиш-у мақтовларга кўмиб ташлашлари, ўзаро муносабатлар янада яхшиланиши мумкин. Ҳатто, сизга ҳасад қилувчилар ҳам топила қолади. Улар эмоциясини жиловлай олмайдиганлар хилидан. Лекин хавотирланманг, ит ҳурар, карвон ўтар денг-у атайлабдан хурсандчилик қилишда давом этинг. Баъзиларнинг шахсий ҳаётида ҳам хурсандчиликлар ҳукм суради. Сиз жуфтингизни ёнингизга олиб олис сафарга отланишингиз мумкин. Фақат олдин саломатликни кўрикдан ўтказиб олинг.

 

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

9 июлда сиз нафақат фаол ва масъулиятли, балки жуда эътиборли инсонга айланасиз. Ҳатто, майда-чуйда юмушлар ҳам эътиборингиздан четда қолмайди. Демак, раҳбарларнинг мақтовлари-ю, мукофотларини кутаверинг. Моддий аҳволингиз ҳам кўнгилдагидек бўлади. Шундай экан, ёқимли харидлар сари бозор ёки дўконга йўл олаверинг. Олисдаги ота-она ва қондошлардан хабар олиш учун йўлга чиқиш ва турбазаларда дам олиш жуда ёқимли кечади. Омадингизга кўз тегмасин!

 

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

Эрталабданоқ катта ишларни адо этишингиз учун етарли даражада куч ва имкониятларга эга бўласиз. Сиз яқин ва олис ўтмиш хотираларидан буткул халос бўлган ҳолда ҳаётга оптимист назари билан қарай бошлайсиз. Моддий масалада дўстлардан бири яқиндан кўмаклашиб юбориши мумкин. Кечқурун спортнинг ҳар қандай тури билан шуғуллансангиз ҳам бир тукингиз қилт этмайди. Табиат қўйнида дам олиш соғлиғингизга соғлиқ қўшади. Сурункали хасталикка йўлиққанлар ёз қуёши тиғидан нарироқ юрганлари маъқул.

 

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

9 июлда оила қуришга улгурмаган баъзи дўстларимиз бўлғуси жуфтидан ниҳоят муҳаббат изҳорини эшитишга муяссар бўлишади. Бу кунни узоқ кутгандингиз. Энди уни энг бахтли онлар қаторига қўшиб қўйинг. Оилалилар шахсий ҳаётда ёқимли танаффусларни кутмасалар ҳам бўлади. Бахтга қарши бугун ундай бахтли онлар сиз учун аталмаган. Агар жуфтингиз билан орангизда жанжал чиқа бошлаганини пайқаб қолсангиз, дарҳол ўзингизни ташқарига уринг. Рашк туйғусига эрк бера кўрманг.

 

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

Қобилиятингиз бир олам. Ишда ҳам, шахсий ҳаётда ҳам буни ҳамма билади. Бугун камтарликни йиғиштириб қўйинг-да, яна бир бор ўша қобилиятингизни ҳаммага кўз-кўз қилинг. Муҳаббатда ҳам ишларингиз жуда катта тезликда ижобий натижа бера боради. Оила қурмаганлар романтик лаҳзаларга эгалик қилишлари мумкин. Кечқурун олисдан ёқимли хабар эшитасиз. Соғлиғингизга путур етадиган амаллардан сақланинг.

 

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

9 июль куни ҳар бир босаётган ва босажак қадамингизни чуқур таҳлилдан ўтказинг. Ҳар бир тилингизга кўчирадиган сўзни таҳлил этинг. Акс ҳолда ишда ҳам, оилада ҳам атрофдагилар билан меъёрида муносабат юритишингиз қийинлашиб қолади. Ёлғизлар учун бугун романтик учрашув ва табиат қўйнида дам олиш жуда омадли, муваффақиятли кечади. Шахсий машинангизда йўлга чиқманг, ҳалокат юз бериш хавфи бор. Пиёдалар қаторида бўлсангиз ҳам серқатнов йўлларни кесиб ўтишда сергак туринг. Ҳозир ўпкасини шайтонга бой бериб қўйган ҳайдовчилар кўпайиб кетган.

 

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)

Муҳаббатда омадингиз чопади. Аммо атрофингиздагиларга бу ёқиб тушмаслиги мумкин. Сабаби, сиз маълум вақт ҳасад домида қолиб кетганлар даврасига тушиб қоласиз. Бу даврани зудлик билан тарк этишингиз керак. Оила қурмаган бўлсангиз, фавқулодда рақиб ё рақиба пайдо бўлиши кутилади. Бу воқеага оптимист назари билан қаранг. Молиявий аҳволингиз аянчли ҳолатда бўлса, қўшимча даромад келтирувчи иш топинг.

 

ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)

9 июль куни ҳаётингизда кўплаб кутилмаган вазиятлар пайдо бўлади. Аммо уларнинг барчаси ёқимли кечади. Фақат кун бўйи кўчада эски қадрдонлардан бирини учратиб қолишингиз, орангизда келишмовчиликлар юзага келиши мумкин. Шу нарса кайфиятингизни тушириш эҳтимоли бор. Ишхонангизда ҳасадгўй ҳамкасблар борлигидан хабар топасиз. Улар дафъатан борлигини маълум қилиб қўйиши мумкин. Сиз уларни жой-жойига ўтқазиб қўя оласиз. Бу ишни майин жилмайиш ва сукут орқали амалга оширинг.

 

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

9 июль душанба оғир кун бўлишига қарамай, ишларингиз бароридан келади. Ҳатто, янги лойиҳалар ҳам сизнинг хоҳишингизга қарши бора олмайди. Барча ишлар сиз хоҳлаган каби енгил, унумли кечади. Раҳбарлар зиммангизга ўта масъулиятли вазифани юклашмоқчи. Лекин қайғуга ботманг, буни ҳам осонлик билан уддалайсиз. Кечқурун хонадонингизни меҳмон босиши мумкин. Бу мароқли дам олишингизда катта ёрдам беради.

Хушвақт бўлинг! Ҳаммавақт бўлинг!

Олимжон ҲАЙИТ тайёрлади

Азиз дўстим, сизни ўзимизнинг “WhatsApp”даги каналимизга лутфан таклиф этамиз! Сиз бу каналда қизиқарли ва тезкор хабарлар, бир-биридан ажойиб ҳикоялар, давомли асарларни ўқиб, мароқли ҳордиқ оласиз, яна бир қатор шу каби маълумотларга бошқаларга нисбатан олдинроқ эга бўласиз! Каналимизга аъзо бўлинг!

https://chat.whatsapp.com/Jwpkj16hPyS5jkvcZxybVc