Бу йилги ўқув юртларига кириш имтиҳонлари ҳақида янги маълумотлар…

0

 

Илгари айтилганидек, бу йил олий ва ўрта махсус ўқув юртларига кириш имтиҳонлари 1 кун эмас, аксинча 15 кун давом этади. Тест синовлари 1 августдан 15 августгача этиб белгиланган. Имтиҳонлар икки сменага бўлинган. Биринчи смена соат эрталабки 8: 00, иккинчиси тушдан кейин соат 15: 00 дан бошланади. Тест синовлари натижалари Давлат тест марказининг махсус веб-сайтида имтиҳон ўтказилган куннинг эртасига эълон қилиб борилади.

Бундан ташқари, бу йил абитуриентларни алоҳида жиҳозланган видеожиҳозлар ҳам текширувдан ўтказади. Бу ишни шахсни аниқловчи дастур амалга ошириб, ҳар бир абитуриентни текшириш атиги бир неча сония давом этади холос. Шу йўл билан абитуриент ўрнига бошқа бир шахс имтиҳон топширишга киришининг олди олинади.

Абитуриент, сергак бўл! Бировларнинг ёлғон ваъдаларига учиб қўйма! Фақат ўз билимингга ишон ва ёлғиз Оллоҳдан омад сўра! Худо йўлингни берсин!

podrobno. uz

Азиз дўстим, сизни ўзимизнинг “WhatsApp”даги каналимизга лутфан таклиф этамиз! Сиз бу каналда қизиқарли ва тезкор хабарлар, бир-биридан ажойиб ҳикоялар, давомли асарларни ўқиб, мароқли ҳордиқ оласиз, яна бир қатор шу каби маълумотларга бошқаларга нисбатан олдинроқ эга бўласиз! Каналимизга аъзо бўлинг!

https://chat.whatsapp.com/Jwpkj16hPyS5jkvcZxybVc

 

Facebook'даги саҳифамизда янгиликларни кузатиш янада қулай!

Марҳамат! Аъзо бўлиш учун "Нравится страница" тугмасини босинг: