Дам олиш кунларининг ўзида Қозоғистондаги чўмилишга мўлжалланган сув ҳавзаларида 20 киши чўкиш оқибатида ҳалок бўлди…

0

 

Қозоғистон ички ишлар вазирлиги қошидаги фавқулодда вазиятлар бўйича қўмита матбуот котиби Руслан Имонқулов шу ҳақда расман маълум қилган. Унинг айтишича, беш киши Шарқий Қозоғистон вилоятида, уч кишидан Қизилорда ҳамда Қарағандада, икки кишидан Шимолий Қозоғистон ва Акмола вилоятларида сувга чўкиш натижасида ҳалок бўлган.

Олмаота, Кустанай, Ғарбий Қозоғистон вилоятлари, Остона, Олмаота шаҳарларида ҳам бир нафардан одам сувга чўкиб оламдан ўтган. Мамлакат фавқулодда вазиятлар вазирлиги мутасаддиларининг айтишича, ҳалок бўлганларнинг барчаси тақиқланган ҳудудларда чўмилган.

Эслатиб ўтамиз, 5 июлда Покистоннинг Карачи шаҳрида бир талаба яқинларига сувдан қўрқмаслигини намойиш қилиш ниятида тезоқар сувга ўзини ташлаган ва чўкиб кетган. Қутқарувчилар талабанинг жасадини 50 километр узоқликдан топиб келишди.

Июн ойида эса Қора денгизда чўкаётган қизни қутқариш учун сувга тушган икки нафар Абхазия давлат университети талабаси ҳалок бўлганди. Улар курсдош қизни қутқара олишди. Лекин ўзлари сувдан чиқа олишмади. Кейинчалик маълум бўлдики, талабалар ўрага тўғри келиб қолган экан.

InformBuro