Фаластиннинг «Al-Quds» телеканалини Исроил давлати террор ташкилоти дея эълон қилди…

0

 

Шу ҳақдаги фармонга Исроил мудофаа вазири Авигдор Либерман имзо чекди. Унинг айтишига кўра, телеканал «ХАМАС» (бу ташкилот ҳам Исроилда террор гуруҳи сифатида тақиқланади) «террор гуруҳи» билан ўзаро ҳамкорликда ишлайди ва ёлғонга қоришиқ, Исроил манфаатларига зид видеолавҳаларни намойиш этади. Вазир ўз гапига мисол сифатида яқинда «ХАМАС» жойлашган ҳудудга йўлланган ракета зарбаларини келтириб ўтди. Унинг айтишига қараганда, Фаластин телеканали бу ҳаракатларни босқинчилик сифатида қоралаган. Либерман эса бу «ХАМАС» Исроил тарафига йўллаётган варракларга жавоб зарбаси эканини таъкидлади. Варракларга портловчи қурилмалар жойланганини алоҳида қистириб ўтди.

Эслатиб ўтамиз, Ғазо секторида ҳануз Исроил ҳарбийлари ва фаластинликлар ўртасида қонли тўқнашувлар тўхтамаяпти.

rossaprimavera. ru

Facebook'даги саҳифамизда янгиликларни кузатиш янада қулай!

Марҳамат! Аъзо бўлиш учун "Нравится страница" тугмасини босинг: