КУН КУЛГИСИ…

0

* * *

Муаллима ўқувчиларга деди:

— Кейинги дарсимиз «Одам миясининг тузилиши» деб номланади. Ҳамма эртага уйидан болға ва йод олиб келсин!

 

* * *

 

Шарҳловчи:

— Бизнинг жамоамиз аъзоси рақиблар дарвозасига афсонавий, ажойиб гол киритди. Улар эса учта тасодифий гол билангина жавоб қайтара олишди холос.

 

* * *

Катта пули билан катмон йўқолиб қолди. Катмон эгаси чўнтакларини титкилаяпти. Хотини сўради:

 

— Шимингизнинг чўнтаклариниям қарадингизми?

— Ҳа.

— Костюмни-чи?

— Униям титкилаб ташладим.

— Ички чўнтакларини-чи?

— Йўқ.

— Нега?

— Агар қарасам-у, у ердаям бўлмаса, нақ инфарктга учрайман.

 

* * *

 

— Бемор, сизнинг рентген қоғозингизни яна бир карра текшириб кўриб билдимки, жиддий хатога йўл қўйилибди.

— Наҳотки, дўхтир?

— Ҳа, жуда жиддий.

Бемор бу гапни эшитиб ҳушидан кетди. Ҳушига келгач, врач деди:

— Нега қўрқиб кетдингиз. Сиз бошқа манзилда яшаркансиз. Сизга бошқа поликлиника хизмат кўрсатиши лозим.

 

* * *

 

Аёл эрига деди:

— Қаранг, сочимни калтагина қилиб қирқтириб олдим. Энди кампирга ўхшамабманми?

— Ҳа, энди чолга ўхшабсан.

 

* * *

 

— Азизам, мен ҳаётда фақат биргина ақлли аёлни биламан.

— Ким экан у аёл?

— Сенда, жинни!

 

* * *

 

— Қизлар! Айтишларича, эркаклар кўзлари билан севармиш!

— Вой, унда мен ҳам эримни кўз дўхтирига олиб борсам бўларкан.

 

* * *

 

Эр-хотин «эркаклардаги дўстлик кучлими, аёллардагими?, деган мавзуда баҳслашишяпти. Баҳс охирига етгач, синаб кўрмоқчи бўлишди ва биринчи бўлиб хотин эрининг дўстига қўнғироқ қилди:

— Алло! Эрим сизнинг ёнингиздами?

— Ҳа, ёнимда эди. Ҳозиргина дўконга чиқиб кетди.

Шундан сўнг эр хотинининг дугонасига қўнғироқ қилди:

— Алло! Бизнинг пари сизникидами? Вей, қачонгача лақиллашасизлар? Кела қолмайдими энди уйга?

Хотинининг дугонаси бир муддат ўйланиб тургач, деди:

— Ака, сизга неча марта айтганман, ахир, ўша ярамасга уйланманг деб?!

 

* * *

Зиқна ва хасис эркак бор овозда бақирди:

— Э, электрдан қарзингни тўламасанг, ўчириб кетамиз деб қўрқитишади-я!.. Мен-чи, компьютердан ҳам, телевизордан ҳам шам ёруғида фойдаланаман!

 

* * *

 

Эр уйга отилиб кириб бақирди:

— Хотин! Уй ёняпти! Аввал нимани олиб чиқай?

Шу пайт қаердандир овоз келди:

— Шкафни!

— Ким бу гапираётган?

— Биз, пальтолармиз!

Олимжон ҲАЙИТ тайёрлади

Азиз дўстим, сизни ўзимизнинг “WhatsApp”даги каналимизга лутфан таклиф этамиз! Сиз бу каналда қизиқарли ва тезкор хабарлар, бир-биридан ажойиб ҳикоялар, давомли асарларни ўқиб, мароқли ҳордиқ оласиз, яна бир қатор шу каби маълумотларга бошқаларга нисбатан олдинроқ эга бўласиз! Каналимизга аъзо бўлинг!

https://chat.whatsapp.com/Jwpkj16hPyS5jkvcZxybVc