Месси Паулиньонинг ўрнига “Барселона”да бошқа футболчини кўрмоқчи

0

“Барселона” аъзоси Паулиньонинг яна Хитойга қайтганидан хабарингиз бор.Футболчининг кутилмаганда “Гуанчжоу Эвергранд”га қайтгани кўпчиликни ҳайрон қолдирганди. Паулиньо бир йил муддатга ижара асосида Хитой клубига ўтди.

Испан нашрларининг ёзишича, бу трансфернинг ўзига хос сабаби бор. Яъни Каталония клуби етакчиси Месси “Барселона”га бошқа футболчи келишини истамоқда. Лео Паулиньонинг ўрнига “Манчестер Юнайтед” аъзоси Поль Погбани кўрмоқчи.

Хабарларга қараганда, жаҳон чемпионати доирасида Франция ҳамда Аргентинаучрашувида айнан Погбанинг хатти-ҳаракатлари Мессига маъқул келган. Мессиайнан Погба “кўк-анорранглилар”нинг ўйинини кучайтира олишига ишонмоқда.

Facebook'даги саҳифамизда янгиликларни кузатиш янада қулай!

Марҳамат! Аъзо бўлиш учун "Нравится страница" тугмасини босинг:

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here