Олимлар зайтун ёғининг янги фойдали хусусиятларини тадқиқотлар натижасида аниқлашди…

0

 

Маълумки, зайтун ёғи билан боғлиқ парҳез ўрта ер денгизи парҳези деб аталади. Бу азалдан мавжуд ва ўрта ер денгизи парҳези юрак хасталикларига учрашдан асраши олимлар тарафидан кўп бор таъкидланган. Бугунги кунда олимлар зайтун ёғининг яна бир фойдали хусусиятини аниқлашди. Зайтун ёғи организмдаги «яхши холестерин»нинг таъсир кучини ошираркан. Шунинг натижасида инсон юрак хасталиги, айниқса, инфаркт ва инсультга учраш хавфидан йироқ бўлади. Агар одам кунига 4 ош қошиқдан зайтун ёғи истеъмол қилса, унинг қон томирларида деярли муаммо бўлмас экан.

Лекин зайтун ёғи «ёмон холестерин»ни йўқ қила олмайди. Маълумки, «ёмон холестерин» қон томирларда тиқилиб, оқибатда бизни инфарктга ёки инсультга учратади.

Интерфакс

Facebook'даги саҳифамизда янгиликларни кузатиш янада қулай!

Марҳамат! Аъзо бўлиш учун "Нравится страница" тугмасини босинг:

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here