Олий Мажлис депутати ЙТҲ қурбони бўлди

0

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатларидан бири йўл транспорт ҳодиса сабаб вафот этди. Бу ҳақда “Qalampir.uz” манбаси хабар бермоқда.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Собит Аҳмадович Турсунов Самарқандга хизмат сафарида билан кетаётган вақтида Сирдарёдаги автомагистралда йўл-транспорт ҳодисасига учраб, ҳаётдан кўз юмган. Автомобилни депутатнинг ҳайдовчиси бошқаргани айтилмоқда. Унинг аҳволи ҳақида аниқ маълумотлар йўқ.

Маълумот ўрнида, Собит Турсунов 1973 йилнинг 10 июль куни Самарқанд вилояти, Жомбой туманида таваллуд топган. У ҳаёт бўлганида эртага 45 ёшни қаршилаётган бўлар эди.

Депутат 1994 йилда Самарқанд қишлоқ хўжалик институтини, 2012 йилда эса Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академиясини тамомлаган.

Саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитаси аъзоси эди.

Таҳририятимиз номидан марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик билдирамиз.