Пора эвазига ўқишга киритиб қўймоқчи бўлган гумондор қўлга тушди. У «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ муҳандиси экан!

0

Тошкент шаҳар ИИББга 7 500 АҚШ доллари эвазига Тошкент темирйўл муҳандислари институтига ўқишга олиб киришга ваъда берган Ш.Нурмуҳаммад (исми ўзгартирилган)га нисбатан қонуний чора кўрилишини сўраб унинг қариндоши ариза берган, деб хабар берди ИИББ матбуот хизмати.

Хабарда айтилишича, Бош бошқарманинг Иқтисодий хавфсизлик ва коррупцияга қарши курашиш бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбир натижасида «Ўзбекистон темир йўллари» АЖнинг ихтисослашган қурилиш-монтаж подстанцияси муҳандиси – 26 ёшли Ш.Нурмуҳаммад қўлга олинган.

«Ушбу ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 168- («Фирибгарлик») ва 211- («Пора бериш») моддалари билан жиноий иш қўзғатилди», – дейилади хабарда.

Facebook'даги саҳифамизда янгиликларни кузатиш янада қулай!

Марҳамат! Аъзо бўлиш учун "Нравится страница" тугмасини босинг:

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here